14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Туркия компанияси Қибрайда “Invest Village” лойиҳаси доирасида замонавий уйлар қуради

“Invest Village” лойиҳаси рўёбга чиқарилиши натижасида замонавий турар-жой бинолари қурилиб, унинг 5 фоизи Тошкент вилояти ҳокимлигига берилади.

1 дақиқа ўқиш864 марта ўқилди

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент вилоятида “Invest Village” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур лойиҳа Қибрай туманининг “Тузел” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида амалга оширилиши белгиланган. Унинг умумий қиймати 25 миллион долларга тенг. Шундан 20 миллион доллари Туркиянинг “Toleza Tekstil Sanayı lç ve Diş Tic. Ltd. Ști.” компанияси томонидан киритилаётган тўғридан-тўғри инвестиция маблағи бўлса, 5 миллион доллари маҳаллий кичик бизнес субъекти - “Super Garden” МЧЖга тегишлидир.

Қарорда қайд этилишича, “Invest Village” лойиҳасининг рўёбга чиқарилиши натижасида замонавий турар-жой бинолари қурилиб, унинг 5 фоизи Тошкент вилояти ҳокимлигига берилади. Шунингдек, бу ерда 100 та янги иш ўрни яратилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади