Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Энг катта ислоҳотим - ҳар бир оиланинг нури бўлган оналарни, хотин-қизларни рози қилиш
Марғилонда давлат-хусусий шериклик асосида Ҳунармандлар маркази қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ерда чеварларга 3,5 миллион сўмгача маош берилади.

Шавкат Мирзиёев: Имконият бўла туриб, биз кимни боқяпмиз? Халқимизни боқсак бўлмайдими?
Андижон вилоятида кальцит, Самарқандда кварц, Тошкент вилоятида каолин, Қашқадарёда дала шпати ва Фарғонада доломит хомашёси бор. Лекин йилига қарийб 650 минг дона сантехника товарлари импорт қилиб келинган.

Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташрифидан мақсади нима эканлигини билдирди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 июнь куни Фарғона вилоятига амалий ташриф билан келди.

Шавкат Мирзиёев Фарғонага жўнаб кетди
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида 5 июнь куни Фарғона вилоятига сафар қилди.

Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача янги кўча қурилади
Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасида 583 метрлик йўл ўтказгич барпо этилади. Бу йўл соатига 3 мингта транспорт воситасини ўтказиш қувватига эга бўлади.

Президент парранда гўшти, шоли, картошка маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кўрсатма берилди
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда картошка бўйича Нидерландия, шоли ва балиқчилик бўйича Вьетнам тажрибаларидан фойдаланиш керакли айтиб ўтилди.

Йил якунига қадар 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилади
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига қўшимча ажратилган 992 миллиард сўм маблағ ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги 70 миллиард сўм пули муҳтож оилаларга ажратилади.

Йил сўнгига қадар 145 минг нафар камбағал аҳоли ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда
Биринчи ярим йилликда 38 минг гектар ерни оборотга киритиш ҳисобига 25 минг нафар, йил якунига қадар яна қўшимча 51 минг гектарни ўзлаштириш эвазига 45 минг одам бандлигини таъминлаш кўзланган.

1 октябрга қадар тирикчилик учун энг зарур бўлган истеъмол саватчаси ишлаб чиқилади
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 1 октябргача тирикчилик учун муҳим бўлган истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқади.

Раҳбарларга камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқиш топшириғи берилди
Пандемия Ўзбекистондаги 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин. Шавкат Мирзиёев асосий мақсад камбағал оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини иш билан таъминлаб, уларни муҳтожликдан чиқариш экани, шунинг учун ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистонда сўнгги ўн кун ичида ўрта ҳисобда кунига 70-80 кишида касаллик аниқланган
Охирги бир ойда 32 та чартер рейс орқали 8 мингга яқин, чегара постлари орқали 20 мингдан ортиқ фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинган.

Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши ташкил этилди
2020 йил 1 октябрга қадар Интернет тармоғида «Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда» ягона портали ишга туширилади.

Жаҳон маълумот базаларида Ўзбекистоннинг тармоқ индикаторлари тўлиқ акс этмаган
Президент 1 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда статистик кузатув маълумотлари 20 йил аввал жорий этилган дастурий таъминотдан фойдаланилаётганини танқид қилди. Давлат статистика қўмитасига бир қатор соҳалар статистикасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйди.

Президент топшириғи: Сергели ер усти метроси сентябрь ойида фойдаланишга топширилади
Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган янги экопаркда мутасаддилар билан ўтган учрашувда Сергели ер усти метроси сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши вазифасини қўйди.

Шавкат Мирзиёев «Flowers Garden Park» экопаркини сайр қилди (фото)
Давлат раҳбари боғда яратилган шароитлар билан танишди, манзарали дарахтлар ва гул дўконларини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев: Тошкентда озиқ-овқат маҳсулотлари нархини 15-20 фоиз тушириш мумкин (фото)
Давлат раҳбари фермерларнинг маҳсулот олиб келишига ёрдам бериб, эмин-эркин сотишига шароит яратилиши кераклигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев: Болаларимизни ватанпарвар, жамиятга керакли инсон қилиб тарбияламасак, келажакка хиёнат қилган бўламиз (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев 29 май куни Сергели туманидаги 329-умумий ўрта таълим мактабини бориб кўрди.

Шавкат Мирзиёев 14 йилдан бери ижарада яшаб юриб, энди ўз уйига эга бўлган оила меҳмони бўлди (фото)
Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманида барпо этилган 16 қаватли уйни бориб кўрди.

Президент Зангиотада қурилаётган махсус шифохона ходимларининг ойликлари бонус тизимида бўлиши зарурлигини таъкидлади (фото)
Шавкат Мирзиёев: Бундай замонавий шифохонани қуриш сермашаққат, ундан самарали фойдаланиш эса ундан ҳам қийин. Шунинг учун бу ерга врач эмас, ташкилотчи одам раҳбар бўлиши керак.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатларини кенгайтирилади
28 май куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Олий Мажлисга ҳисобдор этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш топшириғи берилди.

ОТМларда рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет очилади
Олий таълим тизимида рақобатни ривожлантириш йўналиши бўйича алоҳида факультет, кундузги ва сиртқи ўқиш шакли очилади.

70 та корхонани монополистлар реестрдан чиқарилиши мумкин
Бугунги кунда 31 та товарлар гуруҳи ва 82 турдаги хизматлар бозорида 245 та корхона монопол ҳолатда сақланиб қолмоқда.

Шавкат Мирзиёев монопол корхоналарни танқид қилди
Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Маҳаллий маҳсулотларнинг таннархини пасайтирсак, хориждан ўзлари олиб кетишади. Агар раҳбарлар шунга муносиб бўлса, ишлайди, бўлмаса, кетади, – деди Президент.

1 минг 400 га яқин давлат активларини хусусий инвесторларга берилади
Давлат активларини бошқариш агентлигига тармоқ раҳбарлари билан бирга самарасиз ишлаётган 711 та корхонани тугатилади.