14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Президент парранда гўшти, шоли, картошка маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кўрсатма берилди

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда картошка бўйича Нидерландия, шоли ва балиқчилик бўйича Вьетнам тажрибаларидан фойдаланиш керакли айтиб ўтилди.

1 дақиқа ўқиш62 марта ўқилди

3 июнь куни Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент топшириғи: Оилавий тадбиркорлик қилиш учун кредитлар ажратиш соддалаштирилади

Йиғилишда асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабни тўлиқ таъминлаш ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

Парранда гўшти, шоли, картошка талабга нисбатан кам етиштирилаётгани қайд этилиб, ушбу маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Бунда хорижий давлатлар, хусусан, картошка бўйича Нидерландия, шоли ва балиқчилик бўйича Вьетнам тажрибаларидан фойдаланиш яхши натижа беради.

Булардан ташқари ҳам аграр соҳада ишлатилмаётган резервлар етарлилиги таъкидланди. Мисол учун, бир вақтлар Наманган ва Навоий вилоятларида жунни қайта ишлаш бўйича қувватлар мавжуд бўлган.

Бу йўналишда кўплаб одамларни иш билан таъминлаш ва экспортбоп товарлар тури ва ҳажмини кўпайтириш имконияти бор. Жундан рўмол, гилам каби тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш аҳоли ўзини ўзи банд қилишининг муҳим йўналиши бўлиши лозимлиги қайд этилди, бу борада манзилли лойиҳаларни шакллантириш вазифаси қўйилди.

Видеоселектор йиғилишида ҳокимлар, вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарлари биринчи ярим йил якуни бўйича нечта иш ўрни яратиши, камбағал оилаларни қанчага қисқартириши, 9 ой ва йил охиригача мўлжалланган режалари юзасидан ҳисобот берди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади