14 октябрь, чоршанба10:46Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Йил сўнгига қадар 145 минг нафар камбағал аҳоли ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда

Биринчи ярим йилликда 38 минг гектар ерни оборотга киритиш ҳисобига 25 минг нафар, йил якунига қадар яна қўшимча 51 минг гектарни ўзлаштириш эвазига 45 минг одам бандлигини таъминлаш кўзланган.

1 дақиқа ўқиш52 марта ўқилди

Жорий йилда саноат соҳасида 7,5 мингта ҳудудий лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 145 минг нафар камбағал аҳолини ишга жойлаштириш режалаштирилган. Бундан ташқари, қиймати қарийб 11 миллиард доллар бўлган 206 та йирик ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириб, 31 мингдан зиёд юқори даромадли иш ўрни яратиш чоралари белгиланган.

Бу ҳақда 3 июнь куни Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтилди.

Йил якунига қадар 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилади

Бош вазир ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ушбу лойиҳаларни ўз вақтида бажариш бўйича топшириқлар олди.

Қишлоқ хўжалигида ҳам камбағалликни қисқартириш бўйича имкониятлар кўп. Йиғилишда қайд этилганидек, биринчи ярим йилликда 38 минг гектар ерни оборотга киритиш ҳисобига 25 минг нафар, йил якунига қадар яна қўшимча 51 минг гектарни ўзлаштириш эвазига 45 минг одам бандлигини таъминлаш режалаштирилган. Бу ерларнинг 20 минг гектари кам таъминланган оилаларга берилади.

Худди шунингдек, ғалладан бўшайдиган 120 минг гектар майдонни такрорий экин учун ажратиб, 300 мингга яқин оилага даромад манбаи яратиш белгиланган. Бундан ташқари, пахта-тўқимачилик кластерларининг 965 миллион долларлик 107 лойиҳасини амалга ошириш натижасида 28 мингдан ортиқ янги иш ўрни ташкил этилади. Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан кам таъминланган 28 минг хонадонга наслли эчки, 50 мингта оилага парранда, 100 мингтасига наслли қуён тарқатилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади