14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Йил якунига қадар 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилади

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига қўшимча ажратилган 992 миллиард сўм маблағ ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги 70 миллиард сўм пули муҳтож оилаларга ажратилади.

1 дақиқа ўқиш125 марта ўқилди

3 июнь куни Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишида ажратилаётган ижтимоий ёрдамлар эҳтиёжмандларга тўлиқ етиб бормаётган ҳолатлар ҳақида гапириб ўтилди.

Президент парранда гўшти, шоли, картошка маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кўрсатма берилди

Шунингдек, йиғилишда қурилиш соҳасидаги имкониятлар кўриб чиқилар экан, Инқирозга қарши курашиши жамғармасидан ажратилган 3,6 триллион сўм ҳисобидан бажариладиган қурилиш-пудрат ишларига 85 минг нафар одамни жалб қилиш мумкинлиги айтиб ўтилди.

Йиғилишда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Карантиннинг биринчи кунларидан бу борада зарур чоралар кўрилиб, ижтимоий нафақа олувчилар сони 10 фоизга оширилган эди.

Бугунги кунда боқувчисини йўқотган оилалар сони 155 минг, 5 нафардан ортиқ фарзанди бор кам таъминланган оилалар сони 81 минг, ёлғиз яшовчи кексалар 16 минг нафарни ташкил этмоқда. Лекин ажратилаётган ижтимоий ёрдамлар эҳтиёжмандларга тўлиқ етиб бормаётган ҳолатлар ҳам кўп.

Шу боис Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига қўшимча ажратилган 992 миллиард сўм маблағни ҳамда “Саховат ва кўмак” жамғармасидаги 70 миллиард сўм қолдиқни муҳтож оилаларга аниқ ва адолатли етказиш бўйича қатъий топшириқ берилди.

Пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади