14 октябрь, чоршанба08:07Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

1 октябрга қадар тирикчилик учун энг зарур бўлган истеъмол саватчаси ишлаб чиқилади

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги 1 октябргача тирикчилик учун муҳим бўлган истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқади.

1 дақиқа ўқиш139 марта ўқилди

3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига жорий йил 1 октябргача тирикчилик учун зарур энг кам миқдор ва минимал истеъмол саватчасининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ишсизлик даражаси юқори, инфратузилма тармоқлари етишмайдиган туманлар, айниқса, чегарадош ҳудудлар иқтисодиётини ривожлантириш бўйича алоҳида ёндашув бўлиши кераклигини таъкидлади.

Бош вазир ўринбосарларига маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда шундай туманларда аҳоли бандлигини ошириш ва яшаш шароитини яхшилаш, инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган дастурлар ишлаб чиқиш бўйича топшириқлар берилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади