# йиғилиш

Почта тизими даромад келтирадиган соҳага айлантирилади
Манзилга етказиш тизимини туманларда тажрибадан ўтказиб, 2021 йил 1 мартдан вилоят марказларида, 1 июлдан мамлакат бўйича жорий этилади. Бу ҳақда 5 октябрь куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтилди.

Коронавирусдан касалланган беморларни даволашда кўмаклашиш учун Германиядан мутахассислар келиши кутилмоқда
Яқинда Россия, Германия ва Хитойдан таклиф этилган шифокорлар ҳудудлар ўртасида тақсимланган.

Президент Избоскан, Ғузор, Чуст, Бувайда, Ургут ва Шаҳрихон туманларида тозалаш хизматини танқид қилди
10 август куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маиший чиқиндиларни қайта ишлаш даражасини йил якунигача 25 фоизгача, 2021 йилда камида 35 фоизга етказиш зарурлиги белгиланди.

Президент Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғини берди
Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев навбатдаги видеоселектор йиғилишида Хитой, Ҳиндистон, Буюк Британия, Россия фармацевтика компаниялари яқин вақт ичида вакцина ишлаб чиқаришни бошлаши ҳақида хабар қилинаётгани ҳақида гапирди ва Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш топшириғи берилди.

2021 йил якунигача 3 минг гектарда плантация шаклида интенсив боғлар барпо этилади
Келгуси уч йилда вилоятда қарийб 120 минг гектарга яқин ер ўзлаштирилиши, боғ ва токзорлар ташкил қилиниб, мойли экинлар экилиши режалаштирилмоқда.

“Ўзсувтаъминот” АЖ йил якунига қадар 2,5 миллион истеъмолчини тармоққа улайди
17 июль куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда истеъмолчилар сув тармоғига уланмагани сабабли даромадлар олинмаётгани учун масъул раҳбарларнинг иши танқид қилиниб, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамиятига йил якунига қадар жами 2,5 миллион истеъмолчини тармоққа улаш вазифаси қўйилди.

Хотин-қизларнинг тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун соддалаштирилган кредитлар ажратилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 14 июль куни ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини ошириш, уларни даромад манбаи билан таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда жаҳон банкининг 2 миллион доллар маблағи доирасида 15 минг нафар аёлнинг бандлигини таъминлаш лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Президент банк тизимида коррупцияга барҳам бериш масаласига алоҳида эътибор қаратди
Шавкат Мирзиёев барча тижорат банклари раислари коррупцияга чек қўйиш, комплаенс-назорат каби таъсирчан механизмларни жорий қилиш бўйича қатъий чоралар кўриши лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Йил якунига келиб иқтисодиётга жалб қилинган инвестициялар ҳажми 9,9 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда
2020 йил сўнгига қадар Ўзбекистон иқтисодиётга жалб қилинган тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар – 6,8 миллиард, халқаро молиявий институтлар маблағлари – 3,1 миллиард долларга етиши режалаштириляпти.

Қанча фуқародан асоссиз айблов олиб ташлангани очиқланди
Президенти раислигида ўтган одил судловни таъминлашга бағишланган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг 5 ойида 1 минг 854 нафар шахсга нисбатан қўйилган асоссиз айбловлар олиб ташлангани айтиб ўтилди.

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда Андижон ва Чироқчидаги воқеалар эсга олинди
Ҳозирда жиноятларга алоқадор 11 нафар ички ишлар ходимлари қонун олдида жавоб бермоқда.

Аҳолига хизмат кўрсатувчи муассаса ходимлари коронавирусга мунтазам тестдан ўтказилади
16 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда аҳолига хизмат кўрсатадиган, улар билан бевосита мулоқотда бўладиган барча муассасалар ходимларини коронавирус бўйича мунтазам тестдан ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлаш учун 8 та асосий йўналишни кўрсатиб ўтди
Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда давлат раҳбари янгича ёндашув ва инструментларни қўллаш орқали иқтисодиётнинг асосий йўналишларини кўрсатиб ўтди.

Президент парранда гўшти, шоли, картошка маҳсулотларни кўпайтириш бўйича кўрсатма берилди
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда картошка бўйича Нидерландия, шоли ва балиқчилик бўйича Вьетнам тажрибаларидан фойдаланиш керакли айтиб ўтилди.

Раҳбарларга камбағалликдан халос этиш режасини ишлаб чиқиш топшириғи берилди
Пандемия Ўзбекистондаги 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин. Шавкат Мирзиёев асосий мақсад камбағал оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини иш билан таъминлаб, уларни муҳтожликдан чиқариш экани, шунинг учун ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш зарурлигини таъкидлади.

Жаҳон маълумот базаларида Ўзбекистоннинг тармоқ индикаторлари тўлиқ акс этмаган
Президент 1 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда статистик кузатув маълумотлари 20 йил аввал жорий этилган дастурий таъминотдан фойдаланилаётганини танқид қилди. Давлат статистика қўмитасига бир қатор соҳалар статистикасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйди.

70 та корхонани монополистлар реестрдан чиқарилиши мумкин
Бугунги кунда 31 та товарлар гуруҳи ва 82 турдаги хизматлар бозорида 245 та корхона монопол ҳолатда сақланиб қолмоқда.

Сирдарёда Шавкат Мирзиёев иштирокида юз берган фавқулодда ҳодиса юзасидан йиғилиш ўтказилди
Йиғилишда фавқулодда ҳодиса ва унинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинди, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Шавкат Мирзиёев жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича топшириқ берди
2020 йилдан кириш имтиҳонлари жами 5 та – учта мажбурий ва иккита мутахассислик фани бўйича ўтказилиши белгиланган эди. Лекин карантин шароити ёшларнинг имтиҳонга тўла тайёргарлик кўриш имкониятини ҳам чеклади. Президент Шавкат Мирзиёев қолган қисқа вақтдан унумли фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида, жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича масъулларга топшириқ берди.

Йил якунига қадар олтин ва кумуш ресурслари кўпайтирилади
27 апрель куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган геологияда амалга оширилаётган ишлар таҳлили ва галдаги вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда йил якунига қадар олтин ва кумуш ресурслари, мис ва 8 турдаги норуда бойликлари захираларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тарихда илк марта "ёпиқ мавзу" бўлган қамбағалликни қисқартириш учун кураш бошланди
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 12-15 фоиз ёки 4-5 миллион аҳолимиз камбағал. Бу уларнинг бир кунлик даромади 10-13 минг сўмдан ошмаяпти, деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Тиббиёт соҳасига ихтисослаштирилган Ибн Сино мактаблари ташкил этилади
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев 25 февраль куни соғлиқни сақлаш ходимлари билан бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтди. Унга кўра, эскича услубда қолиб кетган тиббиёт коллежлари ўрнида Ибн Сино мактаблари ташкил этилади.

Калийли ўғитлар заводида давлат улуши инвесторларга сотилади
Шавкат Мирзиёев куни кимё саноатини ислоҳ қилиш бўйича истиқболли режалар ҳамда жорий йилда амалга ошириладиган асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда кимё соҳасида янги йўналишларини ривожлантириш, бунга хорижий инвесторларни кенг жалб қилиш зарурлигини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев ДХХ билан чегарани қўриқлаш масаласини муҳокама қилди
Президент 13 февраль куни ДХХ ва Хавфсизлик кенгаши аппарати билан ўтган йиғилишда Ўзбекистон чегарасини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тўғрисида бир қанча топшириқлар берди.