14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлаш учун 8 та асосий йўналишни кўрсатиб ўтди

Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди. Йиғилишда давлат раҳбари янгича ёндашув ва инструментларни қўллаш орқали иқтисодиётнинг асосий йўналишларини кўрсатиб ўтди.

1 дақиқа ўқиш87 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Коронавирус пандемияси бутун дунё учун катта синов бўлмоқда. Вужудга келган глобал инқироз барча мамлакатлар иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатяпти. Жаҳон банкининг прогнози бўйича 2020 йилда ялпи глобал маҳсулот 5,2 фоизга, АҚШда ялпи ички маҳсулот 6,1 фоизга, Россияда 6 фоизга, Европа Иттифоқида 9,1 фоизга тушиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Хитойда 1 фоиз, Ўзбекистонда эса 1,5 фоиз иқтисодий ўсиш бўлиши тахмин қилинмоқда.

Ўтган уч ойда юртимизда иқтисодиёт тармоқларига 2,3 триллион сўм солиқ имтиёзлари берилди, Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 3,6 триллион сўм ажратилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари янгича ёндашув ва инструментларни қўллаш орқали жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлаш учун барча имкониятлар борлигини таъкидлаб, шу борадаги 8 та асосий йўналишни кўрсатиб ўтди.

  1. Биринчи – иқтисодиёт ва бюджет барқарорлигини таъминлаш;
  2. иккинчи – камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини ошириш;
  3. учинчи – банк тизимидаги ислоҳотларни жадаллаштириш;
  4. тўртинчи – тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш;
  5. бешинчи – экспорт салоҳиятини ошириш ва валюта тушумларини таъминлаш;
  6. олтинчи – саноатда рақобатбардошликни кучайтириш;
  7. еттинчи – кичик бизнесни ривожлантириш;
  8. саккизинчи – рақамли технологияларни барча тармоқларда кенг жорий қилиш устувор вазифалар этиб белгиланди.

Биринчи масала муҳокама қилинар экан, бюджет тушуми ва харажатларини оптималлаштириш топширилди. Корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш ҳисобига қўшимча даромадларни таъминлаш, ташқи қарз битимларини тузишда белгиланган чекловдан ошмаслик бўйича кўрсатма берилди.

Иккинчи йўналиш бўйича бу йил 810 мингта доимий иш ўрнини қайта тиклаш, 310 минг доимий ва 633 мингта мавсумий иш ўрни яратиш зарурлиги таъкидланди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади