Барча янгиликлар

Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион кишидан ошди
Ўзбекистон аҳолиси сони ошди. 18 февраль куни ҳолатига кўра 34 млн кишидан ошган.

1 апрелдан ФҲДЁлар адлия тизимига ўтади
Президент Фармонига кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органлари Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги тасарруфига ўтказилади.

Президент фармони билан янги вазирлик ташкил этилди
Ўзбекистон Президентининг 18 февраль куни қабул қилинган фармонига кўра, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмалари ташкил этилди.

Ўзбекистон Президенти Венгрия делегациясини қабул қилди
Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда бўлиб турган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Улар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқишди.

Араб компанияси "Чорсу" меҳмонхонаси 16,9 млрд сўмга сотиб олди
Узоқ вақтдан буён фойдаланилмаётган Тошкентдаги "Чорсу" меҳмонхонаси ниҳоят сотилди. 10 соатга яқин давом этган аукционда БААда жойлашган Ittihad International Investment LLC компанияси ғолиб бўлди.

Махсус иқтисодий зонанинг иштирокчисига ер ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди
Махсус иқтисодий зонанинг фаолият кўрсатиш муддатини узайтириш, чегараларини ўзгартириш ва уни тугатиш Президент қарорига биноан амалга оширилади.

1 августгагача лицензия бериш электрон тизимга ўтади
Шавкат Мирзиёев Ахборот технологиялари ва коммуни-кацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига жорий йил 1 августга қадар лицензия бериш билан боғлиқ барча жараёнларни тўлиқ автоматлашган ягона электрон тизимини ишга тушириш вазифасини қўйди.

Шавкат Мирзиёев Туркия Президенти кутубхонасининг очилиш маросимида қатнашади
Шавкат Мирзиёев Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига кўра Туркия боради. Ўзбекистон ва Туркия Президентлари ҳамраислигида икки томонлама Стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишида қатнашади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонда "2019 йил одами" дея эътироф этилди
Қирғизистоннинг “Ала-Тоо Айимдари” экологик ҳаракати томонидан Ўзбекистон Президентига “2019 йил одами” мукофоти берилди. Мукофотни қабул қилиб олиш учун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Бишкек шаҳрига борди.

Аффинаж фаолиятини лицензиялаш тартиби белгиланди
Аффинаж фаолияти қимматбаҳо металларни қайта ишлаш ва ажратиб олиш, уларни қайтариб бермаслик ёки аффинаж қилинган ҳолда қайтариб бериш хизматларини ўз ичига олади.

Инновация вазирлиги ва “Сколково”: Тошкентда стартап-турдан МДҲ мамлакатларининг инновацион ҳамкорлигигача
2020 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги ўз фаолиятида икки асосий йўналиш — иқтисодиётни рақамлаштириш ҳамда математика, кимё, биология ва геология соҳаларида илм-фанни ривожлантирилади.

UzAuto Motors автомобилларини Chevrolet бренди остида экспортга чиқаришни бошлайди
2020 йилнинг март ойидан бошлаб Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt экспортга чиқарилади.

Ўзбекистон ва Бошқирдистон қуруқ мева маҳсулотларини етказиб бериш учун шарнома имзолади
Бошқирдистон Республикаси Савдо ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Давлат Қўмитасидан келган делегация Ўзбекистон билан 1.8 млн долларлик шартнома имзолади.

Биржа орқали 1,5 млн долларлик пахта толаси экспорт қилинди
Жорий йилда 1534 тонна пахта толаси экспортга сотилди. Пахта толасининг 1 ва 5 навлари БАА ва Туркияга экспорт қилинган.

Туркомпаниялар ва меҳмонхоналарни сертификациялаш бекор қилиниши мумкин
Туристик бизнес вакиллари иштирок этган APTA Networking Club—2020 учрашувида Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Оққулов Туризм соҳасида фаолият юритувчи компанияларни сертификациядан ўтказишни бекор қилиниши мумкинлиги ҳақида айтиб ўтган.

Тошкентда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид халқаро конференция бўлиб ўтади
Мамлакатни демократик модернизациялашда парламент ва ҳокимиятнинг вакиллик органлари ролини ошириш масалаларига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтади. Конференцияда инновациялар ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш вазифаларини манзилли ҳал этиш жараёнида парламент самарадорлигини таъминлашнинг таъсирчан механизмларини жорий қилишга доир таклифлар ишлаб чиқилади.

Польша Ҳукумати Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб қилмоқчи
Варшава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Польша Оила, меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири билан учрашди. Учрашувда М.Малаг Польша Ҳукумати хорижий мамлакатлар, хусусан, Ўзбекистондан малакали ишчиларни жалб қилишга қизиқиш билан қараётганини алоҳида таъкидлаган.

Тошкентда Fix Price дўконлар тармоғи очилиши мумкин
“Бэст Прайс” МЧЖ Ўзбекистонда товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширган. Айни вақтда Тошкентда ходимларни саралаб олиш ишлари бошланган.

Туркия Ўзбекистонга коронавирусни аниқлайдиган тест етказиб беради
Туркия Ўзбекистонга коронавирусни 99,6 фоиз ишончли аниқлайдиган тест экспорт қилади. Бунақа тестдан Қирғизистон ҳам буюртма берган.

Талабалар бизнес режаларини амалга оширувчи бизнес инкубатор ишга тушди
Талабаларга бизнес режаларини амалга оширишга кўмаклашувчи "YE Generator" бизнес-инкубатори иш бошлади.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида энг юқори ўринни эгаллаган 10 та давлат
Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистоннинг охирги 10 йилдаги ташқи савдо айланмаси қайси давлатлар билан амалга оширилгани ҳақида маълумот берди.

Ravon Қозоғистонда энг кўп сотиладиган енгил автомобиллар рўйхатига кирди
Жорий йил Қозоғистонда Ravon Nexia R3 кўп сотилди. Ўтган йилга солиштирганда бу йил 20 фоиз юқори кўрсаткичга эришилган.

Сирдарёда Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси 1,5 ГВт қувватга эга бўлган янги ИЭС қуради

Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бажариш бўйича янги йўриқнома тасдиқланди
Хорижий авиаташувчилар томонидан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бажариш бўйича тасдиқланган янги йўриқномага кўра, парвозлар жадваллари кўриб чиқилади.