14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

UzAuto Motors автомобилларини Chevrolet бренди остида экспортга чиқаришни бошлайди

2020 йилнинг март ойидан бошлаб Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt экспортга чиқарилади.

1 дақиқа ўқиш82 марта ўқилди

UzAuto Motors экспорт бозорларида автомобилларни Chevrolet бренди остида сотишни бошлайди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

Ravon савдоси тўхтайди

2020 йилнинг март ойидан бошлаб Россия, Қозоғистон ва Беларусда Chevrolet бренди остида тақдим этиладиган дастлабки моделлар Spark, Nexia ва Cobalt бўлади. Ravon бренди остида автомобиллар савдоси 2020 йилнинг ўрталарига келиб тўхтайди.

Дилерлик тармоғи мавжуд GM Россия дилерлари, Ravon дилерларининг бир қисми ва Chevrolet ваколатли сервис марказлари асосида, уларнинг географик жойлашуви ва Chevrolet бренди стандартларига мувофиқлик даражасини ҳисобга олган ҳолда яратилган.

Ягона бренд остида автомобиль сотилади

“Ягона бренд остида ишлаш Ўзбекистонда автомобиль саноатини янада ривожлантириш ва экспорт бозорларида сотишнинг янги имкониятларини очиб беради”, дейилган хабарда.

Қайд этилишича, GM Россия ваколатли хизмат кўрсатиш марказлари 2015 йилнинг охирига қадар Россияда GM/Chevrolet дилерларидан автомобиль сотиб олган мижозларга ҳам хизмат кўрсатишни давом эттиради.

Шунингдек, Ravon автоуловларини харид қилган мижозлар учун ҳам UzAuto Motors ўзининг ваколатли сервисларида хизматларни давом эттиради.

UzAuto Motors томонидан ишлаб чиқарилган Chevrolet Spark, Nexia ва Cobalt автомобилларини харид қилган мижозлар учун кафолатлар, шунингдек, барча хизмат ва UzAuto Motors компанияси томонидан ўзининг дилерлик тармоғи орқали тақдим этиладиган эҳтиёт қисмларни сотиб олиш имконияти сақланиб қолади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади