14 октябрь, чоршанба10:47Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бажариш бўйича янги йўриқнома тасдиқланди

Хорижий авиаташувчилар томонидан Ўзбекистонга мунтазам парвозларни бажариш бўйича тасдиқланган янги йўриқномага кўра, парвозлар жадваллари кўриб чиқилади.

1 дақиқа ўқиш49 марта ўқилди

Ўзбекистон Транспорт вазирининг 2020 йил 5 февралдаги буйруғи билан Ўзбекистонга хорижий авиаташувчилар томонидан мунтазам парвозларни бажариш бўйича янги йўриқнома тасдиқланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Мазкур йўриқнома Халқаро фуқаро авиацияси тўғрисидаги конвенция ва Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистонга мунтазам парвозларни амалга ошириш учун хорижий авиаташувчилар томонидан рухсатномалар олиш тартиб-тамойилларини, шунингдек, парвоз жадвалларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш чоғида Ўзбекистон фуқаро авиацияси ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.

Йўриқномага мувофиқ парвозлар жадвалларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш Ўзбекистон Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилади. Шунингдек, уларни кўриб чиқишда "Ўзавиация" агентлиги, "Ўзаэронавигация" Маркази ДУК ва "Uzbekistan Airports" АЖ иштирок этади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади