14 октябрь, чоршанба10:39Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Араб компанияси "Чорсу" меҳмонхонаси 16,9 млрд сўмга сотиб олди

Узоқ вақтдан буён фойдаланилмаётган Тошкентдаги "Чорсу" меҳмонхонаси ниҳоят сотилди. 10 соатга яқин давом этган аукционда БААда жойлашган Ittihad International Investment LLC компанияси ғолиб бўлди.

1 дақиқа ўқиш95 марта ўқилди

Тошкентдаги "Чорсу" меҳмонхонаси 16,9 миллиард сўмга сотилди. Аукцион тахминан соат давом этган.

Активларни сотиб олган харидор икки йил ичида камида 25 миллион доллар пул тикиши ва 150 та янги иш ўринларини яратиши керак. Меҳмонхона камида уч юлдузлига айланиши лозим.

Шунингдек, меҳмонхонанинг янги эгаси 10 йил давомида асосий фаолият турини (меҳмонхона хизмати) сақлаб қолиши керак. Меҳмонхона комплексининг бир қисмига (умумий майдоннинг 50 фоизидан ошмаган) бизнес-марказ хизматларини кўрсатишга рухсат этилади. Агарда бинони бузиб ташлаш режалаштирилса, янги дизайн оргиналига мос келиши керак.

Аукционда штаб-квартираси БААда жойлашган Ittihad International Investment LLC компанияси 16,9 миллиард сўм билан ғолиб бўлди. Fajr Mustaqbal General Trading LLC компания эса 16,8 миллиард сўм таклиф қилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади