14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Ўзбекистон Президенти Венгрия делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда бўлиб турган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Улар бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси кўриб чиқишди.

1 дақиқа ўқиш13 марта ўқилди

18 февраль куни Шавкат Мирзиёев ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказиш учун амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Венгрия ташқи ишлар ва савдо вазири Петер Сийярто бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ва минтақавий, жумладан, Европа Иттифоқи билан мулоқот форматидаги шерикликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Венгриянинг етакчи компаниялари илғор тажрибаси ва замонавий технологияларини жорий этган ҳолда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда уларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш, банк, транспорт соҳаларига оид дастуларни амалга ошириш, юқори малакали мутахассислар тайёрлаш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бўлажак олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади