# Ўзбекистон

Президент қарори билан Қорақалпоғистон тиббиёт институтини ташкил этилди
Президентининг қарори билан Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон тиббиёт институти ташкил этилди. Институтга қабул ҳар йили белгиланадиган Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида амалга оширилади

10 та ОТМ ректорлари лавозимга тайинланди
14 феврал куни 10 та ОТМларга ректор тайинланди. Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Сурхондарёда янги ташкил этилган туманга ҳоким, прокурори ва ички ишлар бошлиғи тайинланди
Бандихон туманида вилоят ҳокими иштирокида ўтказилган Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари биринчи сессияси тумани ҳокими тайинланди.

Божхона юк декларациясига ўзгартириш киритиш тартиби соддалашди
Божхона юк декларациясига (БЮД) ўзгартириш ва қўшимча киритиш нисбатан соддароқ тўлдириладиган божхона юк декларациясини тузатишнинг алоҳида электрон шакли орқали амалга оширилади.

Маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш ислоҳотлар муваффақиятининг асоси
Очиқ маълумотлар кўламининг кенгайиб бориши ўз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар қандай инсон учун очиқлик ва шаффофликни таъминлаш сиёсатининг бир қисми сифатида намоён бўлади.

Меҳнат миграциясига оид Ўзбекистон-Жанубий Корея келишуви имзоланди
Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқаролари учун маданий, таълим ва маслаҳат бериш лойиҳалари амалга оширилади.

Шавкат Мирзиёев ДХХ билан чегарани қўриқлаш масаласини муҳокама қилди
Президент 13 февраль куни ДХХ ва Хавфсизлик кенгаши аппарати билан ўтган йиғилишда Ўзбекистон чегарасини қўриқлаш ва муҳофаза қилиш тўғрисида бир қанча топшириқлар берди.

Ахборот технологиялари технологик парки ходимлари учун уй ва спорт мажмуалари қурилади
13 феврал куни Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда ахборот технологиялари технологик парки ходимлари ҳамда хорижий мутахассислар учун кўп қаватли турар жой, меҳмонхона, спорт мажмуалари ташкил этиш ҳақида айтиб ўтилди.

Ўзбек миллий таомлари Ҳиндистондаги фестивалда намойиш этилмоқда
Ҳиндистондаги “Суражкунд Мела” фестивали доирасида ўзбек миллий таомлари ҳам намойиш этиляпти. Ҳиндистондаги “The Societe” ресторани директори ўзбек таомларини ёқтириб қолди. Энди ресторан менюсига ўзбек миллий таомларини киритади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва БMT Tараққиёт Дастури ҳамкорликда тренинг ўтказди
Вазирлик ва идоралар мутахассисларининг қонун ҳужжатларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича малакаси оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ва БMT Tараққиёт Дастури ҳамкорликда “Миллий дастур ва ҳуқуқий ҳужжатларни муваффақиятли амалга ошириш кўрсаткичларини ишлаб чиқиш усуллари” мавзусида семинар-тренинг ўтказди.

Uzbekistan Airways ходимларининг формаси 15 йил ичида кескин ўзгарди
Uzbekistan Airways ходимларининг формаси ўзгарди. Энди улар қуюқ аквамарин ва терракота рангларидан иборат формаларда йўловчиларга хизмат кўрсатади.

ТДИУ талабаларига банк ходимлари дарс ўтиши таклифи билдирилди
Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ўтказилган учрашувда Марказий банк Кадрлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Мирходжаев Улуғбек ТДИУда дарс машғулотларини банк ходимлари ўтишини таклиф қилди.

Шавкат Мирзиёев янги вазирлик ташкил этиш тўғрисида таклиф билдирди
Шавкат Мирзиёев 12 февраль куни маҳалла тизимини такомиллаштириш тўғрисида ўтказган йиғилишда Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш таклифини билдирди. Янги вазирлик 40 мингдан ортиқ ходимни бирлаштиради. Шунингдек, маҳалла раиси энди 5 йилга тайинланади ва 1 мартдан ойлиги оширилади. Президент йиғилишда маҳалла раиси мақоми кўчайтирилиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.

Пенсия тизимининг узоқ муддатли барқарорлигини таъминлаш: молиялаштириладиган пенсия тизимини яратиш
Мамлакатимизда пенсия тизимини ислоҳ қилиш, хусусан, хусусий пенсия фондларини ташкил этишга рухсат бериш, пенсия фондларини капитал бозорида иштирокини таъминлаш Ўзбекистон молия тизимини янада ривожлантиришга ёрдам беради.

Қўшни давлатлардан ўқишни кўчириш имтиҳонсиз бўлади
Қўшни давлатларда таҳсил олаётганлар талабалар ўқишни Ўзбекистонга имтиҳонсиз кўчиришлари мумкин. Ўқишини республикамиз олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ариза топшириш муддати узайтирилди.

"Лола ва кабоб" фестивалида ҳаво шарида текинга учишингиз мумкин
Қашқадарёда ўтказиладиган "Лола ва кабоб" фестивалида 20та ҳаво шари учирилади. Фестиваль иштирокчилари ушбу шарларда 5 дақиқа бепул учушлари мумкин.

2020 йилги давлат дастури жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
"Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" давлат дастури 11 февраль куни жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ МКК йиғилишида қатнашади
Москвада ўтказиладиган йиғилишда ШҲТ Саммитида қабул қилиниши режалаштирилаётган ҳужжатлар лойиҳалари кўриб чиқилади.

Ўзбекистон “Harper's Bazaar”нинг энг саёҳатбоп Топ-20 рўйхатида биринчи!
Американинг “Harper's Bazaar” нашри 2020 йилда албатта саёҳат қилиш лозим бўлган 20 та энг яхши йўналишни рўйхатини тақдим қилди, унга кўра, Ўзбекистон биринчи ўринда.

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди
Қонунга мувофиқ, давлат божи юридик аҳамиятли ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.

The Economist журнали Ўзбекистонни “Йил мамлакати” сифатида эътироф этди
The Economistнинг қайд этишича уч йил аввал Ўзбекистон ёпиқ давлат бўлган. Қисқа вақт ичида Ўзбекистонда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. 2019 йилда Ўзбекистондан бошқа ҳеч бир мамлакат бу қадар илгарилаб кетмаган, дея таъкидлайди мақола муаллифлари.

Ўзбекистонда раҳбарлар ишига баҳо қўйиладиган портал яратилади
«Давлат бошқарувида илғор давлат менежменти ва «ақлли» бошқарув принципларини босқичма-босқич жорий этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» Ҳукумат қарори қабул қилинди.
ДСҚ фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган ва ундирилган солиқлар сабабини маълум қилди
Давлат солиқ қўмитаси сўнгги кунларда фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган ва ундирилган солиқлар юзасидан солиқ тўловчилар йўллаган эътирозларини ўрганиб чиқди.

«Бизнес юритиш» ҳисоботида Ўзбекистон позициясини яхшилаш бўйича«йўл харитаси» қабул қилинди
Ҳар йилги «Бизнес юритиш» ҳисоботида Ўзбекистон позициясини яхшилаш бўйича навбатдаги «йўл харитаси» қабул қилинди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон жорий рейтингда 69-ўринни эгаллайди, энг яхши ислоҳотчи мамлакатлар қаторида «топ-20»га кирган.