# Коронавирус

Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) короновирус тарқалиши оқибатида юзага келувчи иқтисодий инқирозни бартараф этиш бўйича тавсияларини бермоқда
Жаҳон иқтисодиёти барқарорлигини сақлаб қолиш учун давлатлар томонидан қўшимча фискал қўллаб-қувватлашни амалга ошириш зарур. Ҳар бир давлат касалликнинг тарқалишидан зарар кўрган фуқаролар ва бизнес вакилларига касаллик бўйича тўланувчи компенсацияларни кўпайтириш ва таргетлашган солиқ имтиёзларини бериш орқали ёрдам беришини давом эттириши керак.

Ўзбекистонга хитойлик шифокорлар келиши мумкин
Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида Хитойдан малакалари шифокорлар олиб келинади.

Коронавирус туфайли жорий этилган карантин экспорт-импорт учун таъсир кўрсатмайди
16 март кунидан бошлаб Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида шахслар ва йўловчи ташувчи транспорт воситалари ҳаракатини вақтинча тўхтатиш бўйича қарор қабул қилинди. Мазкур чекловлар юк автомобиллари, авиа, темир йўл, дарё транспортларида юк ташиш билан шуғулланувчи шахслар, уларнинг транспорт воситалари ва ташилаётган ташқи савдо юкларига таалуқли эмас.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони ортди
ССВ матбуот хизматининг хабар қилишича, ҳозирда мамлакатимизда коронавирус билан касалланганлар сони тўрт нафарга етган. Уларнинг икки нафари саёҳатдан келган ўзбекистонлик аёлнинг фарзанди.

Карантин вақтида нарх-навони асоссиз оширганлар ва ёлғон хабарлар тарқатганлар жавобгарликка тортилади
Ҳукумат карантин вақтида нарх-навони асоссиз оширганларга, шунингдек, ёлғон ва текширилмаган хабар тарқатганларларга ҳам чора кўради.

Барча авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади
16 март кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан авиа ва автомобиль қатновлари тўхтатилади.

Наврўз байрами ва оммавий тадбирлар ўтказиш бекор қилинди
Бош вазир иштирокида ўтказилган йиғилишда коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Наврўз байрами тантаналарини ўтказиш ва одамлар тўпланадиган тадбирларни ўтказиш бекор қилинди.

Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларига вақтидан олдин таътил берилади
Коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча мактаблар, боғчалар ва ОТМлар карантинга ёпилади.

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди
15 март куни илк коронавирус юқтирган фуқаро аниқланган. У Францияда бўлиб қайтган.

Дунё бойлари коронавирус сабаб катта миқдорда пул йўқотди
Дунёнинг энг бадавлат одамлари йил бошидан буён қарийб 1 трлн долларидан айрилган. Бундай ҳолат саккиз йил давомида илк марта кузатилган.

Коронавируснинг глобал иқтисодиётга таъсири қандай баҳоланмоқда?
Коронавирус глобал иқтисодий инқироз хавфини вужудга келтирди. Экспертларнинг фикрига кўра, келгуси 12 ой ичида глобал иқтисодий инқирозни вужудга келиши эҳтимоли 43 фоизга тенг.

Эронга Ўзбекистон гуманитар ёрдам юборади
Коронавирусдан азият чекаётган Эронга Ўзбекистон инсонпарварлик ёрдами тариқасида тиббий буюмлар юборади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус пандемиясини эълон қилди
Бутун дунёда бир неча мамлакатларни қамраб олган ва минглаб кишиларга юққан оммавий касаллик коронавируснинг тарқалиши сабабли ЖССТ пандемия эълон қилди.

Ўзбекистон Президенти коронавируснинг олдини олиш бўйича топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига коронавирус инфекциясининг (COVID-19) олдини олиш борасида кўрилаётган карантин ва профилактика чоралари бўйича қўшимча топшириқлар берди.

Коронавирус озиқ-овқат орқали юқиши мумкинми?
Европа озиқ-овқат хавфсизлиги бошқармаси илмий ходими Марта Хугаснинг таъкидлашича, коронавирус озиқ-овқат орқали юқмайди.

ССВ: “COVID-19” коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкин?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт фанлари доктори Ботир Таджиевнинг коронавирус инфекциясидан қандай сақланиш мумкинлиги тўғрисидаги мулоҳазаларини баён қилди.

Марказий банк: Коронавирус сабабли асосий ставка йиллик 16 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банк асосий ставканинг йиллик 16 фоиз даражаси ўзгаришсиз қолдирилишини тартибга солинадиган нархларнинг кутилаётган эркинлаштирилиши ва коронавирус сабаб ташқи иқтисодий ноаниқликларнинг кучайиши билан изоҳлади.

Путин Россиядаги коронавирус билан боғлиқ ҳолат ҳақида гапирди
Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан бўлган йиғилишда мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гаплашди. Одамлар ҳақиқий вазиятни билишлари керак, деган РФ Президенти.

Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида карантинга олиш тартиблари эълон қилинди
Коронавирус тарқалган давлатлардан тўғридан-тўғри ёки бошқа давлатлар орқали Ўзбекистонга кириб келаётганларнинг барчаси, фуқаролигидан қатъи назар, мажбурий карантинга олинади. Карантиндаги шахслар томонидан интизомни бузиш ҳолатлари кузатилса, қонуний жавобгарликка тортиш белгиланган.

Марказий Осиё ва коронавирус: Нималарни кутиш мумкин?
Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус билан зарарланган беморлар дунёнинг 75 га яқин мамлакатларида аниқланган ва уларнинг умумий сони 91 мингга яқинлашди. Кўплаб эпидемиологлар фикрича, ушбу вирусни тийиб туриш қийин – у ўта юқумли.

Коронавирус сабаб бозорлар касодга учрамоқда
Euronews коронавирус эпидемияси туфайли кўпгина йирик компанияларнинг зарар кўраётгани ҳақида хабар қилди. Жумладан, кўплаб авиакомпаниялар аллақачон Хитойга парвоз қилишни тўхтатган.

Туркия Ўзбекистонга коронавирусни аниқлайдиган тест етказиб беради
Туркия Ўзбекистонга коронавирусни 99,6 фоиз ишончли аниқлайдиган тест экспорт қилади. Бунақа тестдан Қирғизистон ҳам буюртма берган.