Путин Россиядаги коронавирус билан боғлиқ ҳолат ҳақида гапирди
Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан бўлган йиғилишда мамлакатдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳақида гаплашди. Одамлар ҳақиқий вазиятни билишлари керак, деган РФ Президенти.

Россия Президенти Владимир Путин Россиядаги коронавирус билан боғлиқ вазият кескин эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.
"Худога шукур, ҳеч нарса ҳозирча бизда кескин эмас. Лекин одамлар ҳақиқий вазиятни билишлари даркор. Мен мана шу ахборот ишини йўлга қўйишларингизни сўрайман", деган Владимир Путин ҳукумат аъзолари билан бўлган йиғилишда.



