14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Марказий Осиё

Ўзбекистон Хитойга инсонпарварлик ёрдамини юборди

Ўзбекистон Хитойга иккинчи партия инсонпарварлик ёрдамини юборди. Мудофаа вазирлигининг CASA C-295 русумли ҳарбий самолёти Тошкентдан Урумчига жўнаб кетди.

1 дақиқа ўқиш148 марта ўқилди

3 март куни Ўзбекистон Хитойга иккинчи партия инсонпарварлик ёрдамини юборди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшриғига асосан 2020 йилнинг 3 март куни соат 15:30 да Махсус борт навбатдаги инсонпарварлик ёрдами билан коронавирусга қарши курашиш учун амалий кўмак бериш мақсадида Хитой Халқ Республикасига учиб кетди.

Мудофаа вазирлигининг CASA C-295 русумли ҳарбий самолёти Тошкентдан Урумчига жўнаб кетди.

Инсонпарварлик ёрдамининг иккинчи партиясига ҳам, биринчи партияда бўлгани каби – бир марталик стерил қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, ҳавони фильтрлаш маскалари ва бошқа буюмлардан иборат, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 12 феврал кун Ўзбекистон Хитойга "Ил-76" ҳарбий самолётида биринчи партия инсонпарварлик ёрдамини жўнатган эди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади