Давлат томонидан тартибга солиш
765 та материал
Иқтисодиёт ва бизнесУй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига қўшимча вазифалар юкланди
“Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5883-сон, 26.11.2019 й.) қабул қилинди.
Декабрь ойидан идентификация воситалари ёрдамида товарларни маркировкалаш бошланади
Тартиб маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчиларга, биринчи навбатда, сигарета ва алкоголь маҳсулотларига татбиқ этилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.2019 йилдаги 944-сон қарорида белгиланган.
Иқтисодиёт ва бизнесГеодезия ва картография фаолиятига лицензия олиш соддалаштирилди
Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга тегишли тузатишлар киритилди (21.11.2019 йилдаги 927-сон ВМҚга қаранг).
Иқтисодиёт ва бизнесМаҳаллий кенгашлар айрим солиқларни тўлаш муддатини узайтиради
Ҳукумат қарори (951-сон, 25.11.2019 й.) билан Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ, ер солиғи ва ягона ер солиғи бўйича тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Иқтисодиёт ва бизнесАсосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди
“2019-2020 йилги қиш-баҳор мавсумида республика аҳолисини ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (949-сон, 25.11.2019 й.) қабул қилинди.
Иқтисодиёт ва бизнесЙўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади
“Умумий фойдаланиладиган транспортда йўловчи ташишда йўлкира ҳақини тўлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (948-сон, 25.11.2019 й.) қабул қилинди.
Иқтисодиёт ва бизнесМарказий Осиёда савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари
Тошкентда 25 ноябрь куни “Марказий Осиё мамлакатларида ишлаб чиқариш салоҳияти, савдо ва барқарор ривожлантириш мақсадлари” мавзусида минтақавий конференция бўлиб ўтди.
Банк қарз олувчининг суғурта компаниясини танлаш ҳуқуқини чекламайди
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарор Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Иқтисодиёт ва бизнесОлий Мажлис Қонунчилик палатасига янги таҳрирдаги Солиқ кодекси киритилди
Парламентимиз аъзолари учун йилнинг охири мамлакатнинг иқтисодий моделини янада ислоҳ қилишга қаратилган молиявий ҳужжатларга бой бўлди.
Иқтисодиёт ва бизнесКонсолидациялашган бюджет таркибида 18 та давлат мақсадли жамғармалари мавжуд
Уларнинг тўлиқ рўйхати Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 ноябрдаги 917-сон қарори билан тасдиқланган.
СиёсатЯдро физикаси институти фаолиятининг асосий йўналишлари белгиланди
“Ядро физикаси институти илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
ДСҚ фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган ва ундирилган солиқлар сабабини маълум қилди
Давлат солиқ қўмитаси сўнгги кунларда фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган ва ундирилган солиқлар юзасидан солиқ тўловчилар йўллаган эътирозларини ўрганиб чиқди.
СиёсатАҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида янги тизим жорий этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.
Иқтисодиёт ва бизнесБизнес-омбудсманга кўпроқ ҳуқуқлар берилди
12.11.2019 йилдаги ЎРҚ-583-сон Қонун билан мамлакатимизнинг бир қатор кодекслари ва қонунларига тузатишлар киритилди.
Иқтисодиёт ва бизнесДавлат органларига хусусийлаштириш натижаларини қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиш тақиқланди
“Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.
Яқин қариндошларга тегишли транспорт воситасини ишончномасиз бошқариш тартиби белгиланди
Нотариат тизими такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ҳукуматнинг бир қатор қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Жамият"Open space" форматидаги Биринчи Ҳукумат Акселератори
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (ИТИМ)да янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳасининг "Open space" форматидаги муҳокамаси бўлиб ўтди.
Иқтисодиёт ва бизнесEр участкаларини олиб қўйиш ва компенсация беришнинг янги тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори (911-сон, 16.11.2019 й.) билан Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Иқтисодиёт ва бизнесИТИМда янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳаси муҳокама қилинади
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида (ИТИМ) янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳаси муҳокама қилинади.
Иқтисодиёт ва бизнесҚум-шағални лицензиясиз қазиб олиш мумкин
Дарёлар ўзанлари ва қирғоқбўйи минтақаларида қум-шағал материалларини қазиб олиш тартиби соддалаштирилди.
