14 октябрь, чоршанба10:41Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

ИТИМда янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳаси муҳокама қилинади

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида (ИТИМ) янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳаси муҳокама қилинади.

1 дақиқа ўқиш1 908 марта ўқилди

Жорий йилнинг 19 ноябрь куни соат 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказида (ИТИМ) янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳаси муҳокама қилинади.

Давра суҳбатида ИТИМ раҳбарлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси, Олий Мажлис депутатлари ва аудиторлар, солиқчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳаси муҳокама қилинади.

Давра суҳбати иштирокчилари янги таҳрирдаги солиқ кодексининг айрим муаммоли масалалари бўйича ўз таклифлари билан ўртоқлашишлари кутилмоқда.

Хусусан, тадбирда қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

  • Солиқ сиёсати мақсадларини баҳолаш тамойиллари;
  • Қонунчиликдаги ҚҚС нинг ўзгаришлари;
  • Ягона божхона тўловини жорий этиш.

Тақдим этилган лойиҳада Ўзбекистон Республикаси солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепциясига мувофиқ солиқ қонунчилигини қўллаш имкон қадар соддалаштирилган.

Шунингдек, тадбир иштирокчилари янги таҳрирдаги солиқ кодекси лойиҳасининг айрим муаммоли масалалари бўйича ўз таклифлар билан ўртоқлашадилар.

Тадбир давомида 2019 йилги солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни муҳокама қилиниб, амалий мисоллар ёрдамида атрофлича жавоблар берилади.

Барча манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларини ушбу муҳокамада иштирок этишга таклиф этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузурида
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

тел: (78) 150 02 02

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади