14 октябрь, чоршанба13:12Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Қум-шағални лицензиясиз қазиб олиш мумкин

Дарёлар ўзанлари ва қирғоқбўйи минтақаларида қум-шағал материалларини қазиб олиш тартиби соддалаштирилди.

1 дақиқа ўқиш577 марта ўқилди

Дарёлар ўзанлари ва қирғоқбўйи минтақаларида қум-шағал материалларини қазиб олиш тартиби соддалаштирилди (12.11.2019 йилдаги ПҚ-4518-сон қарорга қаранг).

Бунинг учун энди лицензия талаб этилмайди. Эслатиб ўтамиз, умумий қоидага кўра, кўрсатилган участкаларда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш қатъий лицензияга мувофиқ амалга оширилади.

Шу боис дарё ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш учун лицензияларни энди узайтириш ёки қайта расмийлаштириш лозим эмас. Амалдагилари эса уларнинг муддати тугагунга қадар кучда бўлади, башарти ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи чекланмаса, тўхтатиб турилмаса ёки тугатилмаса.

Бунда дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини фақат уларни тозалаш жараёнида қазиб олиш мумкин ва ФВВ ҳузуридаги “Хавфсиз дарё” ДУК томонидан шартнома асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотларга рухсат берилган.

Дарё ўзанларида ва қирғоқбўйи минтақаларидаги истиқболли участкаларда геологик ўрганиш учун 2019 йил 1 июль кунига қадар лицензиялар олган тадбиркорлик субъектлари, истисно тариқасида, “Xавфсиз дарё” ДУК билан қум-шағал материалларини қазиб олиш юзасидан тўғридан-тўғри шартнома тузишлари мумкин. Қолган ҳолларда танлаш «Е-IJRO AUKSION»да танлов асосида электрон савдолар орқали амалга оширилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади