14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига қўшимча вазифалар юкланди

“Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5883-сон, 26.11.2019 й.) қабул қилинди.

1 дақиқа ўқиш1 605 марта ўқилди

“Аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражасини ошириш ва унинг сифатини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикасининг сув ресурсларини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5883-сон, 26.11.2019 й.) қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлашни мувофиқлаштириш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Шу муносабат билан вазирлик зиммасига бир қатор қўшимча вазифалар юкланди.

Жумладан, вазирлик сув балансининг ягона ахборот тизимини яратган ҳолда Ягона давлат сув фонди сувларининг миқдорий ва сифат кўрсаткичлари тўғрисида маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва тизимлаштириш орқали республиканинг ягона сув балансини шакллантиришни ташкил этади.

Вазирликнинг марказий аппарати таркибига Ягона давлат сув фонди сувларини ҳисобга олиш, мониторинг қилиш, хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш каби масалаларга масъул бўлган вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими киритилди.

Вазирлик марказий аппарати таркибида қуйидагилар тузилди:

  • Ягона сув балансини шакллантириш ва мониторинг қилиш бош бошқармаси;
  • Ягона давлат сув фонди сувларининг хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш бошқармаси;
  • Сув таъминоти ва сув чиқариш тизимларига замонавий технологияларни жорий этиш бошқармаси.

Фармонга кўра, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ташкил этилди.

2020 йил 1 январдан Мажбурий ижро бюросининг кўрсатилаётган сув таъминоти ва сув чиқариш хизматлари учун тўловларнинг тўлиқлиги ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш бўйича функциялари “Ўзсувтаъминот” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларга ўтказилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади