Жамият

Ўзбекистонда расман қўш фамилияликка рухсат берилди
Масалан, куёв Аҳмедов келин Шуҳратова бўлса, шунда куёв Аҳмедов-Шуҳратов, келин эса Аҳмедова-Шуҳратова бўлиши мумкин.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси: Аҳоли айрим уяли алоқа операторлари борлиги ҳақида ҳатто бехабар
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Ўзбекистондаги алоқа операторлари хизматлари сифатини ўрганган чоғида айрим вилоятлардаги ҳолатлар қониқарсиз эканлиги аниқланди. Хоразм вилояти мисолида айтадиган бўлсак, бугунги кунда вилоятда 479 та маҳалла мавжуд. Уларнинг 196 та ҳудуд аҳолиси Mobiuz алоқа компанияси ҳақида ҳатто билишмайди, қолган 237 та маҳаллада қониқарли ҳолатда.

Қандай ҳолларда кадастр паспортини расмийлаштириш бепул амалга оширилади?
Илгари 7-10 иш куни ичида кўчмас мулк объектларига кадастр паспортлари берилган бўлса, энди 3-5 иш кунида кадастр паспортларини олиш мумкин.

Ўзбекистон 2016 йилдан буён илк марта "Глобал Инновацион Индекс"га киритилди
Aгар 2015 ва 2020 йиллар натижаларини Ўзбекистоннинг глобал инновацион индексининг таркибий қисмлари бўйича таққосласак, унда республика 7 компонентдан 4тасида ижобий, 3тасида салбий ўзгаришларни қайд этди.

2019 йил ва 2020 йилнинг биринчи ярмида боғчаларда аниқланган йирик молиявий қонунбузарликлар
Республика бўйича боғчаларда энг йирик молиявий қонунбузарликлар Самарқанд вилоятида, энг кам миқдорда молиявий қонунбузарликлар Сирдарё вилоятида кузатилди.

Болалар боғчалари фаолиятига 5 сентябрдан рухсат берилди
Ота-оналарнинг фикрлари ва маҳаллий депутатлар кенгашлари таклифларига мувофиқ сентябрь ойидан боғчалар ўз фаолиятини тиклайди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар очилди
1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги чегаралар очилиб, ўзгаришлар доирасида қуйидаги тартиб жорий этилди.

Ҳукумат қарори билан Қарши туманида ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланади
Қарор билан тумандаги ҳар бир маҳаллада деҳқончилик билан шуғулланиш истагини билдирган аҳоли рўйхати шакллантирилади.

Умид Алиев: Камбағаллик қопқонидан чиқариш учун ижтимоий нафақаларни 18 ёшгача доимий тўлаб бориш зарур (видео)
Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган иккинчи ижтимоий ҳимоя пакети бўйича қарори юзасидан “Ўзбекистон 24” телеканалида намойиш этилган кўрсатувда ЮНИСЕФ ташкилоти эксперти Умид Алиев инсон капиталини ривожлантириш ва камбағалликдан чиқиш учун ижтимоий нафақаларни доимий равишда амалга ошириб бориш тўғрисида ташкилот томонидан ўтказилган тадқиқотлар билан таништирди.

Иккита рўйхатда бўлган болаларга моддий ёрдам қандай тўланади (видео)
Молия вазири биринчи ўринбосари Дилшод Султанов 16 ёшгача бўлган болаларга тўланадиган бир марталик 500 минг сўм ёрдам пули кимларга ва қай тарзда тўланиши хусусида "Ўзбекистон 24" телеканалида батафсил маълумот берди.

Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган иккинчи ижтимоий ҳимоя пакети бўйича қарори юзасидан мутахассисларнинг фикр-мулоҳазалари (видео)
27 август куни “Ўзбекистон 24” телеканалида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори мутахассислар ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

Имтиҳон кунлари Тошкент шаҳридаги автобуслар одатдагидан барвақт иш бошлайди (+харита)
Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари Пахтакор стадиони, Миллий боғ, Талабалар шаҳарчаси, Ашхобод боғи, Ғалаба боғи, Ботаника боғида ўтказилиши режалаштирилган.

Aндижонда янги институт ташкил этилди
Институтнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган, рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш.

Юридик университети магистратурасига кимлар тест синовларисиз қабул қилинади?
ТДЮУ магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни кириш тест синовларисиз 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш муддати истисно тариқасида 2020 йил 15 сентябрга қадар узайтирилади.

Мўйноқда янги ишга тушган аэропортга Тошкентдан парвозини амалга оширган йўловчилар келиб қўнди (фото)
Мўйноқ аэропорти 1947 йилда қурилган бўлиб, у 3-тоифага эга аэродром сифатида «Ан-24», «Як-40» ва бошқа енгил самолётларни ва барча турдаги вертолётларни қабул қила олган.

ФВВ: Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларига сел келиши мумкин
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда.

Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилди
ЖССТ портфелида коронавирусга қарши 9 та вакцина мавжуд экани айтилмоқда.

Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро биология олимпиадасида олтин медални қўлга киритди
Халқаро биология олимпиадасида олтин медални Тошкент педиатрия институти қошидаги академик лицей 2-босқич ўқувчиси Саида Валижонова қўлга киритган.

Мактабларни 14 сентябрдан очиш таклифи киритилди
Экспертлар фикридан келиб чиқиб, бу йилги ўқув йилини 14 сентябрь – душанба кунидан бошлаш таклиф сифатида киритилди, деб ёзмоқда Халқ таълим вазири Шерзод Шерматов.

Бакалавриатга ўқишга қабул қилиш тартибига айрим ўзгартиришлар киритилди
Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари ОТМга танловдан ташқари кириш имтиҳонларисиз давлат грантлари асосида қабул қилиниши бекор қилинди.

АҚШ Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдамини юборди
АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти томонидан июнь ойида эълон қилинган инсонпарварлик ёрдамининг бир қисми сифатида 200 та ўпкани сунъий шамоллатиш мосламаси Ўзбекистонга тақдим қилинди.

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» ги қонун лойиҳасининг янги таҳрири эълон қилинди
Янги таҳрирдаги қонун лойиҳасида конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришда, Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигини, суверенитетини бузишда, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таҳқирлашда, урушни, миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилишга йўл қўйилмайди.

1 сентябрдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради. Бундан ташқари яна бир қанча йўналиш ва соҳаларда ўзгаришлар кузатилади.

Очиқ спорт майдонидаги илк имтиҳонлар бошланди
Имтиҳонлар ёзма тарзда «Математика», «Физика», «Информатика» ҳамда «Рус тили» фанлари бўйича уч кун давомида Олмалиқ шаҳри «Металлург» спорт мажмуасининг футбол майдонида ўтказилади.