14 октябрь, чоршанба10:47Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Имтиҳон кунлари Тошкент шаҳридаги автобуслар одатдагидан барвақт иш бошлайди (+харита)

Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари Пахтакор стадиони, Миллий боғ, Талабалар шаҳарчаси, Ашхобод боғи, Ғалаба боғи, Ботаника боғида ўтказилиши режалаштирилган.

1 дақиқа ўқиш118 марта ўқилди

2020 йил 2 сентябрь кунидан бошлаб икки ҳафта давомида олий таълим муассасаларига 2020-2021 йиллардаги қабул учун тест синовлари ўтказилиши белгиланган.

Хусусан, Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари Пахтакор стадиони, Миллий боғ, Талабалар шаҳарчаси, Ашхобод боғи, Ғалаба боғи, Ботаника боғида ўтказилиши режалаштирилган.

Тест синовлари ўтказиладиган кунларда абитуриентларнинг белгиланган манзилларга ўз вақтида етиб боришларини таъминлаш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида 2020 йил 2 сентябрдан бошлаб тест синовлари якунлангунга қадар Тошкент шаҳридаги автобус йўналишларида иш бошлаш вақти соат 5:00 дан белгиланди.

Автобуслар йўналишларига белгиганланган жадваллар асосида автобусларнинг ишга чиқарилиши, йўналишларда қатнов вақтлари ва оралиқ интервал вақтларига риоя этилиши, белгиланган қатновлар сонини бажарилиши ҳамда автобусларнинг техник ва санитар ҳолати устидан қатъий назорат ўрнатилади.

Тест синовлари ўтказиладиган манзиллар орқали ҳаракатланувчи йўналишларнинг фаолияти алоҳида назоратга олинади.

Иловада келтирилган чизмалардан тест синовлари ўтказиладиган манзилларда ҳаракатланувчи автобус йўналишлари тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади