14 октябрь, чоршанба13:58Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Aндижонда янги институт ташкил этилди

Институтнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган, рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш.

1 дақиқа ўқиш411 марта ўқилди

Aндижонда янги институт ташкил этилди

“Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарор билан Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ташкил этилди.

Институтнинг асосий вазифаларидан бири иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси бўйича амалий кўникмаларга эга бўлган, рақобатбардош олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳисобланади.

Институтда таълим фаолияти 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

2020/2021 ўқув йили учун институтга кундузги таълим шакли бўйича қабул параметрлари Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси қарорига асосан белгиланади.

Андижон вилояти, Андижон шаҳар, Навоий шоҳ кўчаси, 15а-уйда жойлашган Андижон хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми бино ва иншоотлари Институтга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилди.

Шунингдек, қарорда келгусида Институтда талабалар сони ошишини инобатга олиб, 2022 йилга ва келгуси йилларга мўлжалланган инвестиция дастурларига 1200 ўринли ўқув биноси ва 400 ўринли талабалар турар жойини қуриш лойиҳаларини киритиш назарда тутилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади