14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Мўйноқда янги ишга тушган аэропортга Тошкентдан парвозини амалга оширган йўловчилар келиб қўнди (фото)

Мўйноқ аэропорти 1947 йилда қурилган бўлиб, у 3-тоифага эга аэродром сифатида «Ан-24», «Як-40» ва бошқа енгил самолётларни ва барча турдаги вертолётларни қабул қила олган.

1 дақиқа ўқиш15 марта ўқилди

Мўйноқ шаҳридаги аэропорт қайта таъмирланиб, янги кўринишда ишга туширилди, дея маълум қилди Қорақалпоғистон хабар агентлиги.

26 август куни янги ушбу аэропортга Тошкентдан йўловчи парвозини амалга оширган Airbus А-320 самолёти қўнди.

Маълумот учун, Мўйноқ аэропорти 1947 йилда қурилган бўлиб, у 3-тоифага эга аэродром сифатида «Ан-24», «Як-40» ва бошқа енгил самолётларни ва барча турдаги вертолётларни қабул қила олган.

2019 йилнинг январь ойида Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди. Унга кўра, Мўйноқ тумани барча зарурий инфратузилмага, жумладан, инновацион мактаб, спорт объектлари, даволаш-профилактика муассасалари, замонавий аэропорт, меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар дам олиш марказларига эга бўлган замонавий шаҳарчага айлантирилиши кўзда тутилган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади