Жамият

“Aфросиёб” электропоездининг рейси яна биттага кўпайтирилиб, Жиззах вокзалида ҳам тўхтаб ўтиши йўлга қўйилмоқда
“Aфросиёб” электропоезди ҳозирги кунга қадар ҳафтада 2 маротаба (шанба ва якшанба кунлари) ҳаракатини амалга оширмоқда.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлик белгиси билан тамғаланади
2021 йил 1 июлдан таълим, спорт ва тиббиёт муассасаларида хавфсизлик белгиси билан тамғаланмаган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш тақиқланади.

Аёллар ва болалар айрим турдаги дори воситалари билан бепул таъминланади
2021 йил 1 июндан Президент қарорига кўра 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади.

Hermès, Vogue, Dior ва Chanel учун видеофильмларни суратга олаётган европалик мутахассислар ўзбек тўқимачилик саноати ва маҳсулотларини тарғиб қилувчи фильм суратга олишмоқда
Фильмини суратга олиш Франция ва италиялик кинорежиссёр С.Форлини томонидан Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида намунали пахта ва тўқимачилик кластерлари ва корхоналарида бўлиб ўтмоқда. Ушбу фильм тез орада омма эътиборига ҳавола этилади.

Божхона йиғимларининг янги ставкалари тасдиқланди
Божхона назорати остида ташилаётган товарларни етказиб бериш муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик ўрнига молиявий чора сифатида божхона йиғими жорий этилади.

Ўтган икки йилда 1 986 нафар мансабдор шахслар коррупциявий жиноятларни содир этган
Мансабдор шахслар томонидан амалга оширилган коррупциявий жиноятлар оқибатида 2 трлн. сўм миқдорида давлатга зарар етган.

Наманган вилоятида ўтказилган сайёр қабулда электр токи, газ, йўл ва яна бир қанча муаммолар ўз ечимини топди
Сайёр қабулда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ раиси ўринбосарига мурожаатлардан сўнг аҳолига 6 минг 745 дона газ баллонида 134,7 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди, 15 та маҳалланинг табиий газ босими меъёрига келтирилди.

Тадбиркорларни текширишнинг амалдаги тартиби бекор қилинди
Қатор қонун ҳужжатлари талаблари Солиқ кодексига мослаштирилди. Энди тадбиркорларни текшириш “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади.

Истеъмол кредити қандай олинади?
Истеъмол кредити ўз фаолияти натижасида олинган даромадларга, пенсия ва бошқа даромадларга эга бўлган жисмоний шахсларга берилади.

Меҳнат мигранти ўзини ўзи банд қилган шахсга тенглаштирилади, энди у қайси солиқларни тўлайди?
Агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.

Ходимнинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?
Иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимнинг иш ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

Ўзбекистонда БААга ишлаш истагида бўлганларни тайёрловчи марказ очилиши режалаштирилмоқда
БААнинг «TAD-BEER» маркази уй хўжалиги йўналиши бўйича хорижий ишчиларни жалб қилиш, ёллаш ва визаларни расмийлаштириш бўйича кенг қамровли хизматларни амалга оширади.

Кам таъминланганлар, эҳтиёжманд оилалар учун уй-жой олиш тартиблари ҳақида биласизми?
Кам таъминланганлар, эҳтиёжманд оилалар уй-жой олиш учун ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот совриндорига 50 минг АҚШ доллари берилади
Мукофот 2 йилда бир марта 3 йўналиш бўйича берилади. Мукофотга сазовор бўлганларга 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пул мукофоти топширилади.

Янги тартиблар, оширилаётган маошлар ва бекор бўлаётган имтиёзлар: 1 ноябрдан нималар ўзгарди?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади.

Икки нафар ҳамюртимиз Халқаро таэквондо ITF федерацияси томонидан юксак мукофотга сазовор бўлишди
Бош қароргоҳи Австриянинг Вена шаҳрида жойлашган ушбу нуфузли спорт ташкилоти Ўзбекистон таэквондо ITF Миллий ассоциациясининг президенти Лазиз Ҳасановни 7-DAN (мастер) қора белбоғ ҳамда Халқаро тоифадаги инструктор сертификатлари билан мукофотлади.

Халққа хизмат – олий ҳиммат
Халқ қабулхоналари масъул ходимлари бошчилигида 20 га яқин вазирлик ва идоралар иштирокида Фарғона вилояти аҳолиси учун сайёр қабуллар ташкил этилди.

Биринчи маротаба ўзбекистонлик олим халқаро илмий кенгашда диссертация ёқлади
16 октябрь куни Москва пўлат ва қотишмалар институти «МИСиС» (РФ)нинг Миллий тадқиқотчилик технологик университети Олмалиқ филиалида мамлакатимиз илм-фани тарихида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг 2019 йилдаги қарорига мувофиқ ташкиллаштирилган Халқаро илмий кенгашга Техника фанлари доктори (DSc) илмий даражасини бериш бўйича докторлик ҳимояси бўлиб ўтди.

Ер музлаткичдек келадиган астероид билан тўқнашиш хавфи остида
Америкалик астрофизик Нил Деграсс Тайсоннинг ёзишича, Ерга 2018VP1 астероиди соатига 25 миль (40 минг км) тезлик билан яқинлашмоқда.

Ички ишлар органлари ходимлари қандай ҳолатларда фуқароларнинг автомобилидан мажбурий фойдаланишлари мумкин
Ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг автомобилидан мажбурий фойдаланганида транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Картошка, пиёз, сабзи, гуруч маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди
Аҳолининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳақидаги қарорга кўра картошка, пиёз, сабзи, гуруч маҳсулотларининг республика бўйича жами захира ҳажми 795 минг тонна этиб белгиланди.

Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот етиштириш кўпайтирилади
Август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари пахта ва ғалла майдонларидан қисқартирилган, такрорий экин сифатида ғалладан бўшайдиган ва бошқа ер майдонларига жойлаштирилади.

Ички ишлар ходими фуқароларнинг паспортини текширишга ҳақлими?
Ички ишлар органи ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида фуқароларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текширишга ҳуқуқига эга.

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов коронавирусдан тез ва осон қутулиш йўлини айтди
Муаммонинг ягона ва энг самарали ечими соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Бу нафақат вирусдан ҳимояланиш, балки узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг ҳам энг асосий қоидаси, талаби ҳисобланади, деди Алишер Шадманов.