14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ўзбекистонда БААга ишлаш истагида бўлганларни тайёрловчи марказ очилиши режалаштирилмоқда

БААнинг «TAD-BEER» маркази уй хўжалиги йўналиши бўйича хорижий ишчиларни жалб қилиш, ёллаш ва визаларни расмийлаштириш бўйича кенг қамровли хизматларни амалга оширади.

1 дақиқа ўқиш189 марта ўқилди
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчихонаси ва ушбу давлатнинг «Manazel Recruitment» (TAD-BEER) компанияси вакиллари ўртасида видеоконференцалоқа тарзида учрашув ташкил этилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Э.Муҳитдинов «Manazel Recruitment» компанияси бош директори Ториқ ал-Шамси ва бошқалар иштирок этган учрашувда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги коллежларда ўқув курсларини ташкил этиш, Ўзбекистон фуқароларини ташкиллаштирилган ҳолда БААга ишга жойлаштириш бўйича икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда мамлакатимизда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Ториқ ал-Шамси «Manazel Recruitment» компанияси сўнгги 5 йил давомида БААнинг меҳнат бозорида рекрутинг фаолияти билан шуғулланиб келиши, меҳнат миграцияси соҳасида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан ҳамкорлик қилишга тайёрлиги, шунингдек, «TAD-BEER» маркази филиалини Ўзбекистонда очишини маълум қилди.

Маълумот учун, «TAD-BEER» маркази БААнинг Инсон ресурслари ва амиризация вазирлиги (MoHRE) томонидан лицензияланади ва уй хўжалиги йўналиши бўйича хорижий ишчиларни жалб қилиш, ёллаш ва визаларни расмийлаштириш бўйича кенг қамровли хизматларни амалга оширади.

«TAD-BEER» марказлари БААнинг кўплаб ҳудудларида жойлашган бўлиб, ҳукумат қонунлари ва меъёрларига мувофиқ, “MoHRE” томонидан назорат қилинадиган миллий ва чет эллик оилаларга хизмат қилади. Чет эллик ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва шартларига риоя қилиниши, шу жумладан, дам олиш куни, йиллик таътил, меъёрлаштирилган иш вақти, уй ва овқат билан таъминланишини назорат қилади.

Таъкидлаш жоиз, «Manazel Recruitment» компанияси филиалининг Ўзбекистонда очилиши БААда ишлаш истагидаги фуқароларни касб ва тил ўрганишига ёрдам беради, Амирлик томони эса БААда номзодлар учун араб тили курсларини ташкил қилади.

Томонлар «Manazel Recruitment» компанияси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ўртасида ҳамкорликнинг барча жиҳатларини қамраб олувчи умумий битимни ишлаб чиқиш бўйича келишиб олди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади