14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Ички ишлар органлари ходимлари қандай ҳолатларда фуқароларнинг автомобилидан мажбурий фойдаланишлари мумкин

Ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг автомобилидан мажбурий фойдаланганида транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

1 дақиқа ўқиш145 марта ўқилди

Ички ишлар органлари ходимлари қуйидаги ҳолатларда сизнинг автомобилингиздан мажбурий тартибда фойдаланиши мумкин:

  • табиий офат юз берган жойга бориш;
  • шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож фуқароларни тиббий муассасаларга олиб бориш;
  • жиноят содир этган шахсларни таъқиб қилиш ва ички ишлар органларига олиб келиш;
  • ҳодиса жойига ёки ички ишлар органларининг шахсий таркибини жанговар тревога бўйича тўплаш жойига бориш учун.

Бу ҳолатда, транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади