Жамият

Ўрганилган камчиликлар бартараф этилса, сўхликларнинг 18 минг нафари ишли бўлади
Республика ишчи гуруҳи Сўх туманидаги 4 та сектор раҳбарлари билан биргаликда жойларда фуқаролар билан учрашиб, мавжуд муаммолар ўрганиб чиқди.

Россиядаги меҳнат мигрантлари патент олиши 16 июндан талаб этилмоқда
Пандемия туфайли Россия ҳукумати мамлакат ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи патентларнинг амал қилиш муддатини 15 июнга қадар белгилаган эди. 16 июндан мигрантларнинг патентсиз юриши мумкин эмас.

Ижтимоий ходимларнинг вазифалари белгиланди
Ижтимоий ходим ижтимоий хизматлар кўрсатишни ташкиллаштирадиган шахс ҳисобланади.

Тожикистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди
Тожикистонда юз берган зилзила Ўзбекистоннинг 8 та ҳудудида ҳам сезилган.

Тошкент метросининг «Юнусобод» йўлидаги 2 та янги бекат қуриб битказилди (фото)
Ушбу янги бекатлар фойдаланишга топширилгач, бир кунда «Юнусобод» бекатида қўшимча 5 минг йўловчига, «Туркистон» бекатида эса 2,5 минг йўловчига хизмат кўрсатилади. Қуйида бекатлар тасвири ва имконияти ҳақида тўлиқ маълумот келтирилган.

Aбитуриентлар уйда қолиб, бепул “онлайн-репетитор” орқали тестларга тайёрланиши мумкин
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов абитуриенлар “Онлайн-мактаб” каналида тестларга тайёрланиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди.

Мўйноқлик ёшлар оғир чўл шароитида ҳам иссиқхонадан даромад олмоқда
Мўйноқлик ёшлар чўлдаги иссиқхона ичидан йигирма кунда 36 тонна бодринг териб олди. Улар ўзлари етиштирган сабзавот маҳсулотлари билан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ҳам ҳисса қўшишди.

Давлат боғчалари қачондан иш бошлаши маълум бўлди
15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига рухсат берилган бўлиб, бунда мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

Поездлар қатновига рухсат берилди
Поездлар қатновига рухсат бериш билан бир қаторда автотранспорт воситаларида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка ҳам рухсат берилди. Қуйида қайси ҳудудлар билан поезлар қатновига рухсат берилгани келтирилган.

Ўзбекистонга хориждан келган шахслар карантинга олинмайди
Республика махсус коммиссияси қарори билан вазият барқарор бўлган давлатлардан келган шахслар карантинга олинмайди, касалланиш ҳолатлари камаётган давлатлардан келганлар уй карантинига олинади. Қуйида давлатлар рўйхати келтирилган.

15 июндан вазият барқарор бўлган давлатларга авиақатновларга рухсат берилди
15 июндан Ўзбекистон Республикасидан авиақатновлар орқали белгиланган тоифадаги шахслар санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган давлатларга кириш ва чиқиши мумкин.

Сўх тумани учун 500 та мақсадли қабул параметрлари ажратилади
Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилади.

ОТМларга қабул параметрлари тасдиқланди
Хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

Саҳро чигирткаси мамлакатимиз ҳудудига қанча зарар етказди?
Айни вақтда зарарли чигирткаларни 403,3 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 382 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган.

Тўқимачилик саноати чекка ҳудудларда иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ечишда муҳим соҳа
Ўзбекистонга сўнги йилларда Германия, Швейцария, Хитой, АҚШ, Россия, Туркия, Корея, Сингапур, Ҳиндистон каби давлатлар жалб қилинган инвестициялар миқдори 3.2 млрд.доллардан ошди.

«WorldSkills Russia» Ўзбекистонда «WorldSkills» ҳаракатини кенгайтиришга кўмаклашади
Ўзбекистондаги «WorldSkills» вакилларининг сўзларига кўра, ҳаракат учун ёш кадрлар малакасини ошириш ҳисобига иқтисодиётни ривожлантиришнинг муваффақиятли тажрибалари ва янги имкониятларини оширган ҳолда халқаро ҳамкорликни ривожлантириш муҳим.

Ўзбекистон пойтахтида 41 қаватли Mall of Tashkent қурилади (видео)
Mall of Tashkent лойиҳаси 2022 йил охирига якунланиши режалаштирилмоқда.

ДТМ тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатини эълон қилди
Рўйхатда биноларнинг вилоятлараро тақсимланиши, уларнинг тест ўтказиладиган нечанчи бино сифатида қайд этилгани, манзили ва локацияси аниқ кўрсатилган.

Оммавий қабул: қатор муаммоларнинг йиллаб ҳал бўлмаётганлиги одамларда жиддий норозилик туғдирмоқда
Мурожаатларда энг кўп – 174 та масала суд ҳуқуқ соҳасига оид бўлди. Шунингдек, мурожаатларнинг 120 тасини уй-жой билан таъминлаш, 92 тасини прокуратура, 70 тасини соғлиқни сақлаш, 43 тасини банк кредити ҳамда 41 тасини ичимлик суви ва оқова суви масалаларидан иборат.

Тошкент хорижликлар яшаши учун энг қулай шаҳарлар қаторидан жой олди
Яшаши учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида Гонконг биринчиликда бўлса, яшаш учун энг арзон шаҳарлар рўйхатига Тошкент киритилди.

Иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналиши талабалари ўқишини Банк-молия академиясига кўчириши мумкин
2020 йил 1 сентябрга қадар танлов ўтказиш орқали бошқа олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналишининг 3-курсидаги иқтидорли талабалари ўқиши Академияга кўчирилади.

Якка тадбиркор гувоҳномасида унинг фотосурати акс эттирилади
Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома унда якка тартибдаги тадбиркорнинг фотосурати акс эттирилган ҳолда берилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларга меҳнат гувоҳномаси берилади
Солиқ кодексига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахслар жами даромадлари таркибига киритилмайди.

Абитуриентлар учун муҳим янгилик: Президент қарори билан янги университет ташкил этилди
Университетга талабалар ОТМларига ўқишга қабул қилиш параметрларидан келиб чиққан ҳолда давлат буюртмаси ҳамда тўлов-контракт асосида қабул қилинади.