14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналиши талабалари ўқишини Банк-молия академиясига кўчириши мумкин

2020 йил 1 сентябрга қадар танлов ўтказиш орқали бошқа олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналишининг 3-курсидаги иқтидорли талабалари ўқиши Академияга кўчирилади.

1 дақиқа ўқиш496 марта ўқилди

“2020–2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Эндиликда «бюджет»да ўқиган талабалар камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларда ишлаши таклиф қилинди

Қарор билан 2020–2025 йилларда Банк-молия академиясини ривожлантириш концепцияси ҳамда ушбу концепцияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Қарорга кўра, Академия Ўзбекистоннинг банк ва молия соҳаси учун бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали мутахассисларни ҳамда раҳбар кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Академиянинг бакалавриат ва магистратурасида:

  • давлат гранти маблағлари ҳисобидан – фақат давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари;
  • Академия Кенгаши томонидан тасдиқланган квота бўйича тўлов-контракт асосида – Ўзбекистон резидентлари ва норезидентлар таълим олади.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрга қадар танлов ўтказиш орқали бошқа олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналишининг 3-курсидаги иқтидорли талабалари ўқиши Академияга кўчирилади.

2021 йил 1 сентябрга қадар илмий мақолалар муаллифларининг ишларини молиялаштириш мақсадида Илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади.

Шунингдек, 2022 йил 1 сентябрга қадар Академия Кенгаши томонидан белгиланадиган тартибда бакалавриат дастурлари бўйича ўқишга қабул қилиш ташкил этилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади