# Талабалар

Талабалар учун муҳим янгилик: Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Талабаларга контракт пулини тўлаш учун сўнгги муддат декабрь ойи этиб белгиланди.

Ўзбекистонлик талабалари Халқаро математика олимпиадасида 10 та медални қўлга киритди
Юртимиз талабалари Халқаро математика олимпиадасида (IMC- International Mathematical Competition) 2 та олтин медаль, 5 та кумуш медаль, 3 та бронза медаль ва 4 та фахрий ёрлиқни қўлга киритди.

Иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналиши талабалари ўқишини Банк-молия академиясига кўчириши мумкин
2020 йил 1 сентябрга қадар танлов ўтказиш орқали бошқа олий таълим муассасаларининг иқтисодиёт мутахассисликлари бўйича бакалавриат йўналишининг 3-курсидаги иқтидорли талабалари ўқиши Академияга кўчирилади.

Эндиликда «бюджет»да ўқиган талабалар камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларда ишлаши таклиф қилинди
Хитой тажрибасидан келиб чиқиб, камбағаллик даражаси юқори бўлган қишлоқларга вазирлик ва идораларни бириктириб, муҳтожларга кўмаклашиш тизимини яратилади.

Фрилансерлар фаолияти билан шуғулланиш учун яхши имконият
Coursera бутун дунё бўйлаб университет талабалари учун ўз курсларига бепул кириш имкониятини очди.

Контракт тўлашга улгурмаган талабалар ўқишдан четлатилмайди ва талабларнинг стипендияси тўлиқ тўлаб берилади
Карантин туфайли берилган таътил сабаб тўлов-шартнома шартларини бажаришга улгурмаган талабаларга (шу жумладан, 1-курснинг 2-ярми учун тўловларга) ректорлар томонидан қўшимча муддат берилади. Шунингдек, карантин даврида талабаларга белгиланган тартибда стипендия тўлаб берилади. Фақатгина тўлов турида ўзгариш бўлиши мумкин – Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Талабалар учун видеодарслардан иборат махсус канал ишга туширилди
Энг малакали профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган видеомаърузалар ушбу каналга мунтазам жойлаштириб борилади.

Талабалар бизнес режаларини амалга оширувчи бизнес инкубатор ишга тушди
Талабаларга бизнес режаларини амалга оширишга кўмаклашувчи "YE Generator" бизнес-инкубатори иш бошлади.