14 октябрь, чоршанба13:12Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Фрилансерлар фаолияти билан шуғулланиш учун яхши имконият

Coursera бутун дунё бўйлаб университет талабалари учун ўз курсларига бепул кириш имкониятини очди.

1 дақиқа ўқиш318 марта ўқилди

1 июндан бошлаб Coursera онлайн таълим платформаси бутун дунё бўйлаб коллеж ва университет талабаларига ўз курсларига бепул кириш имкониятини очди.

Талабалар учун 3800 дан ортиқ курслар, 150 мутахассислар иштирокидаги интерфаол лойиҳалар, 400 мутахассислик ва 11 профессионал сертификатлаш дастурлари мавжуд.

Таълим муассасаларига тегишли доменларида тасдиқланган электрон почта манзилларига эга талабалар ва ушбу йил битирувчилари курсларда қатнашишлари ва сертификатларни бепул олишлари мумкин.

Бепул рўйхатдан ўтиш 31 июлгача давом этади. Сиз 30 сентябргача танланган дастурларни бажаришингиз керак. Ушбу санадан кейин талабалар фақат соҳа мутахассислари иштирокидаги интерфаол лойиҳаларга бепул кириш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.

Coursera ҳам бепул, ҳам пуллик курсларни тақдим этади, аммо сиз битирув сертификати олиш учун тўлов қилишингиз керак. Хизматга йиллик обуна 399 долларни ташкил этади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади