14 октябрь, чоршанба08:59Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Давлат боғчалари нима учун кечроқ очилиши юзасидан изоҳ берилди

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 15 июндан бошлаб, “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари фаолиятига рухсат берилади.

1 дақиқа ўқиш224 марта ўқилди

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, 15 июндан бошлаб, “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда мактабгача таълим муассасалари фаолиятига рухсат берилади.

Боғчалар, бозорлар ва автобус қатновларига рухсат берилди

Ҳозирда Мактабгача таълим вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги, ЖССТ ва бошқа халқаро ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ билан МТТлар фаолиятини тиклаш борасида қўйиладиган талаблар тартиби тўғрисида Низом ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Айни дамда МТТлар фаолияти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида барча шароитларни яратиш, жумладан, тарбияланувчиларнинг овқатланишини ташкил этиш учун озиқ-овқатлар, ҳимоя воситаларини сотиб олиш, ўрнатиш ва дезинфекция қилиш ишлари, шунингдек, МТТ ходимларини меҳнат таътилидан чақириш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Зарур хавфсизлик чораларини таъминлаб берувчи хусусий МТТлари 2020 йил 15 июндан фаолиятини бошлаши мумкин.

«Мактабгача таълим вазирлиги барча ҳолатларни инобатга олиб, давлат МТТлари фаолиятини хавфсиз ва сифатли ташки этишга қаратилган дастур асосида 15 июндан 1 июлгача йўлга қўяди. Шу боис вазиятни тўғри баҳолашингизни сўраймиз», дейилади хабарда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади