14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

Россиядаги меҳнат мигрантлари патент олиши 16 июндан талаб этилмоқда

Пандемия туфайли Россия ҳукумати мамлакат ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи патентларнинг амал қилиш муддатини 15 июнга қадар белгилаган эди. 16 июндан мигрантларнинг патентсиз юриши мумкин эмас.

1 дақиқа ўқиш108 марта ўқилди

Пандемия хавфи туфайли Россия ҳукумати мамлакат ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар, жумладан, патентларнинг амал қилиш муддатини 2020 йил 15 июнгача узайтирган эди.

Шу боис бугундан, яъни 16 июндан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқароларининг ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома, патент расмийлаштириш зарур бўлади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг хабар қилмоқда.

  • Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида вақтинча бўлиш, вақтинча ёки доимий яшаш, яшаш жойида рўйхатда туриш муддатлари 2020 йилнинг 15 сентяригача тугаши кўзда тутилган бўлса, ушбу муддатларни тугатмаслик;
  • Россия Федерациясидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатдан ихтиёрий чиқиб кетиш, депортация қилиш муддатларини 2020 йилнинг 15 сентябрига қадар узайтириш белгиланган.
Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади