Сиёсат

Кредит олишда тадбиркорларга ўрнатилган барча чекловлар олиб ташланади
Аҳолининг истеъмол қобилиятини ошириш мақсадида истеъмол кредитларини бериш кенгайтирилади.

60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади
Мазкур имтиёздан фойдаланиш учун телефон орқали солиқ идораларини хабардор қилиш кифоя.

Шавкат Мирзиёев: Тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмайди
Президент топшириғига кўра, тадбиркорлик муҳити ҳар бир туман ва шаҳар кесимида ойма-ой таҳлил ва хулоса қилиб борилади.

500 мингдан ортиқ тадбиркорлар ва 100 мингга яқин аҳолига 1,7 триллион сўмлик кўмак берилади
40 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолиятига босқичма-босқич рухсат берилади.

Ўзини ўзи банд қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилинади
Ўзини ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор одамларга муносиб шароит яратиш мақсадида янги тизим жорий этилади.

Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади
20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 баравардан 30 бараваргача миқдорда субсидиялар ажратилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни тасдиқлади
Қонунчиликда кўзда тутилмаган янги қоидалар — юртимизда ёшидан қатъий назар, катта ёшдагилар умри давомида билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш имкониятлари қонун билан мустаҳкамланяпти.

Моддий ёрдам олувчилар сони қўшимча 10 фоизга оширилади
Пандемия даврида аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент Фармони қабул қилинди.

Айрим микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси камайтирилади
Пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент Фармони қабул қилинди.

1 сентябргача мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлаш бекор қилинди
Пандемия даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент Фармони қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали суҳбатлашди
Президентлар телефон орқали мулоқот чоғида янги хатарлар ва умумий таҳдидларни енгиб ўтиш учун яқин ҳамкорликни давом эттириш муҳим эканини таъкидладилар.

Шавкат Мирзиёев: Сув тошқинидан зарар кўрган хонадон эгаларининг ҳар бирига 40 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилади
Алишер Усмонов ажратган 10 миллион доллар хайрия маблағи сув тошқинидан зарар кўрган хонадон эгаларига берилади.

Шавкат Мирзиёев: Уйлар давлат томонидан бепул қуриб-таъмирлаб берилади
Сардоба туманида маҳаллий аҳоли вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Президент Шавкат Мирзиёев одамлар янги кўп қаватли уйларга ва ўзларининг таъмирланган ҳовли-жойларига 1 сентябргача тўлиқ кўчиб ўтиши мумкинлигини айтиб ўтди. Шу билан бирга, уйлари зарарланган одамларнинг илгариги ҳовлилари ҳам ўзларида қолади.

Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида аҳоли учун 66 та 5 қаватли уй қуриб берилади
Шавкат Мирзиёев 15 май куни Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида дастлаб Сардоба туманида бўлиб, ҳудудда олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди. Таъмирланаётган хонадонларни кириб кўрди, одамлар билан суҳбатлашди.

Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида ўзгаришлар бўлди
Ўзбекистон ҳукуматининг ижро этувчи тузилмаси янгиланди. Янги лавозимлар жорий этилди, Бош вазирга бир қатор янги вазифалар юкланди.

Прописка тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди
Давлат ташкилотида 5 йил ишлаганлар нафақат ўзлари балки оила аъзоларини ҳам Тошкент шаҳрига доимий пропискага қўйиши мумкин. Бу ҳақдаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Чорвачилик билан шуғулланувчи хўжаликлар учун субсидия ажратиш тартиби белгиланди
Белгиланган тартибга кўра, субсидия олувчи туман комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Туман комиссияси аризани кўриб чиқиб, субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилади.

Шавкат Мирзиёев: “Афросиёб” тезюрар поезди қатновини қайта йўлга қўйиш режалаштирилмоқда
Шавкат Мирзиёев раислигида 13 май куни ўтказилган йиғилишда шаҳарлар ичида шахсий автомобиллар ҳаракати бўйича чекловларни бекор қилиш масаласи ўрганилаётгани айтиб ўтилди.

Шерзод Кудбиев Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимига маъқулланди
Давлат Солиқ қўмитасининг раиси лавозимида фаолият олиб борган Мусаев Беҳзод Анварович ўрнига Қудбиев Шерзод Давлятович номзоди маъқулланди.

Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир кечиккан йилимиз мамлакатимизни 10 йил орқага тортади
Экспертларнинг фикрича, келгуси 3 йилда иқтисодиётни рақамлаштириш орқали дунёдаги 22 фоиз иш ўринлари интернет технологиялари ёрдамида яратилади. Шавкат Мирзиёев 11 май куни рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилишда вазирлик ва идораларда ахборот технологияларини қўллаш даражасига қараб ундаги раҳбарларнинг ойлик мукофот пулини ошириш ёки камайтириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди.

"Прописка" тўғрисидаги қонунга муҳим ўзгартишлар киритилди
Фуқароларга нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки уларнинг эгалигида бўлган бошқа манзилдаги уй-жой майдонига ҳам доимий рўйхатга туриш имконияти яратилмоқда.

Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлик масаласи: Тарафдорлар ва қаршилар нима дейди?
Сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг ЕОИИда “кузатувчи давлат” мақомида иштирок этиш таклифини маъқуллашди. ЕОИИ доирасида ҳамкорликни йўлга қўйиш тарафдорларининг фикрича, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ЕОИИга аъзо давлатларга божхона расмийлаштирувини амалга оширмасдан экспорт қилиш имконияти яратилади. Қарши овоз берган сенаторлар иқтисодиётимизнинг қатор тармоқларида ишлаб чиқариш суръатларининг пасайиши мумкинлигини билдирди.

Бюджет харажатлари оптималлаштирилади
Парламент юқори палатаси аъзолари тўртинчи ялпи мажлис доирасида “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқишди.

“Саломатлик” ордени ва “Соғлом турмуш” медали таъсис этилади
“Саломатлик” ордени ҳамда “Соғлом турмуш” медали билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.