14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Иссиқхоналар ўрнатиш учун субсидиялар ажратилади

20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 3 баравардан 30 бараваргача миқдорда субсидиялар ажратилади.

1 дақиқа ўқиш453 марта ўқилди

“Томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 майдан бошлаб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қуйидаги миқдорда субсидиялар ажратилади:

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, етказиб берувчи ташкилотлар ва томорқа ер эгалари ўртасида тузилган уч томонлама шартномалар асосида:

  • енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун – БҲМнинг 30 бараваригача;
  • суғориш воситалари харид қилиш учун – БҲМнинг 10 бараваригача;
  • уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун – БҲМнинг 3 бараваригача.

қишлоқ хўжалиги кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиши учун - БҲМнинг 10 бараваригача (бунда, қишлоқ хўжалиги кооперативлари балиқчилик, қуёнчилик, паррандачилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, узумчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик ва бошқа илғор соҳаларда ташкил этилади).

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади