Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Бугунги қутлуғ айёмда ўз жонини она юрт учун қурбон қилган ватандошларимизнинг руҳи поклари олдида бош эгиб таъзим қиламиз (фото)
Ғалаба боғидаги амфитеатрда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Маросимда уруш ва меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар жам бўлди.

Шавкат Мирзиёев: Тарихимизнинг бир қисми бўлган уруш воқеаларини бир жойда намоён этадиган бундай маскан йўқ эди – ФОТОРЕПОРТАЖ
Президент Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғидаги Шон-шараф музейини кўздан кечирди. "Бу музейнинг пайдо бўлиши адолатнинг тикланиши демакдир. Тарихимизнинг бир қисми бўлган уруш воқеаларини бир жойда намоён этадиган бундай маскан йўқ эди", деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гул қўйди (фото)
Давлатимиз раҳбари 9 май куни ушбу шонли сана муносабати билан барпо этилган Ғалаба боғига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев: Ҳар бир раҳбар ўз иш услубини ўзгартирса, қишлоқда, маҳаллада ўзгариш бўлса, иқтисодиёт ҳам ривожланади
Шунча саъй-ҳаракатларимиз, қабул қилаётган қарорларимиз қишлоқдаги оддий одамлар ҳаётига нима ўзгариш олиб кираяпти, даромади кўпайдими, ишга жойлашдими, боласи ўқишга кирдими, уйли-жойли бўлдими, тўйиб овқатланаяптими, тоза сув ичяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди, деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев: Эртага “яшил” вилоятдаги бирор бир туманда касаллик аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартириш шарт эмас
Яна бир бор такрорлайман, ҳар биримиз карантин ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилиб, ўзимиз, яқинларимиз ва халқимизнинг соғлиғини ҳимоя қилиш учун масъул эканимизни унутмаслигимиз зарур ва шарт, деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида нималар кўрилади?
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 11 май кунига белгиланди. Ялпи мажлисда 20 та масала, шу жумладан, 10 та Қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланиш мумкин бўлади
Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Аксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз, деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев: Сардобадаги сув тошқинида 4 нафар фуқаромиз ҳалок бўлган, 1 нафари бедарак йўқолган
Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Ҳозиргача 4 нафар фуқаромизнинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди, деди Президентимиз.

Ўзбекистонда карантин режими аста-секин юмшатилади
Эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгарганидан фойдаланиб, биз иқтисодиётимизда карантин режимини аста-секин юмшатмасак бўлмайди. Чунки бу тартиб иқтисодиётимиз ривожига ва аҳолимиз ҳаётига жуда катта салбий таъсир қилмоқда, деди Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида.

Вилоятларда қуёш фотоэлектр ва шамол электр станциялари қурилади
Шавкат Мирзиёев 4 май куни ёқилғи-энергетика тармоғида самарадорликни ошириш, энергия сарфини оптималлаштириш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда вилоятларда қуёш фотоэлектр ва шамол электр станциялари қуришга доир масалалар кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар билан қишлоқ хўжалиги майдонларини қайта фойдаланишга киритиш масалаларини муҳокама қилди
3 май куни Шавкат Мирзиёев Мирзаобод туманида ҳукумат аъзолари, мутасадди раҳбарлар билан қишлоқ хўжалиги майдонларини қайта фойдаланишга киритиш, шикаст етган йўл ва кўприкларни таъмирлаш масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ўз уйларига қайтган одамлар билан мулоқотда бўлди (фото)
3 май куни Сардоба туманидаги Қўрғонтепа маҳалласи аҳолиси ўз уйларига қайта бошлади. Шавкат Мирзиёев маҳалладаги хонадонларда бўлиб, хонадон эгаларидан ҳол-аҳвол сўради.

Шавкат Мирзиёев сув омборида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди (фото)
3 май куни Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори ҳудудида амалга оширилаётган тиклаш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди ва олиб борилаётган ишлар юзасидан кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев Гулистонга эвакуация қилинган одамлар билан учрашди (фото)
Шавкат Мирзиёев Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан учрашиб, сўнгра Тошкентга қайтди.

Сирдарёда Шавкат Мирзиёев иштирокида юз берган фавқулодда ҳодиса юзасидан йиғилиш ўтказилди
Йиғилишда фавқулодда ҳодиса ва унинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинди, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Шавкат Мирзиёев: Қурилиш, таъмирлаш ва янги уйлар барпо этиш бўйича халқ билан масалаҳатлашиб иш тутамиз (фото)
Шавкат Мирзиёев Сардоба туманидаги сув тошқинига дуч келган маҳалаларни бориб кўрди. Ўз маҳалласига қайтган одамлар билан мулоқотда бўлиб, талафот кўрган жойларда турмуш шароитлари тез кунларда тикланиши, аҳолига ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш ишларини кўздан кечирди (фото)
Сардоба сув омборида тиклаш ишлари куну тун ташкил қилинган, юзлаб қурилиш ва бошқа махсус техникалар тинимсиз ишламоқда.

Шавкат Мирзиёев: Бу ҳеч ким кутмаган синов. Шароит яхши бўлмагунча биронта раҳбар кетмайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Президент оқсоқоллар, маҳалла раислари ва нозирларига одамларни йиғиб, уйларга, палаткаларга жойлаштириб, озиқ-овқат билан таъминлаб, маҳаллама-маҳалла саранжом қилишни топширди.

Шавкат Мирзиёев Сардоба туманига етиб борди
Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиқиши натижасида сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда. Президент ҳолат билан танишиш мақсадида Сардоба туманига ташриф буюрди.

Шавкат Мирзиёев жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича топшириқ берди
2020 йилдан кириш имтиҳонлари жами 5 та – учта мажбурий ва иккита мутахассислик фани бўйича ўтказилиши белгиланган эди. Лекин карантин шароити ёшларнинг имтиҳонга тўла тайёргарлик кўриш имкониятини ҳам чеклади. Президент Шавкат Мирзиёев қолган қисқа вақтдан унумли фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида, жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича масъулларга топшириқ берди.

“Прописка” умуман истеъмолдан чиқарилади, чекловлар эса бекор бўлади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

Шавкат Мирзиёев: Ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш керак
Шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш керак, деди Шавкат Мирзиёев.

Хонадонларда маҳсулотларни сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли музлаткичлар қурилади
Шавкат Мирзиёев раислигида 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари бўйича видеоселекторда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига хонадонларда маҳсулотларни сақлаш учун 20-30 тонналик кичик ҳажмли музлаткичлар қурилишини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Шавкат Мирзиёев: Фуқароларимиз томонидан шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни юмшатиш мақсадга мувофиқ
Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳоли орасида касалликка чалиниш динамикаси пасайиб бораётганини инобатга олиб, фуқароларимиз томонидан шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни ҳам секин-аста юмшатиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлади.