14 октябрь, чоршанба13:13Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев: Ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш керак

Шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш керак, деди Шавкат Мирзиёев.

1 дақиқа ўқиш384 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни пандемия даврида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш ва нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Шавкат Мирзиёев: Фуқароларимиз томонидан шахсий автотранспортдан фойдаланишга чекловларни юмшатиш мақсадга мувофиқ

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев санитария-эпидемиология ҳолатининг ижобий динамикаси, об-ҳаво шароити ва фуқароларнинг кўплаб мурожаатларини инобатга олган ҳолда, шаҳар ва туманлардаги кўп қаватли уйларнинг ички ҳовли ва ҳудудларида ота-оналар ҳамроҳлигида болаларини сайр қилдиришга рухсат бериш кераклиги ҳақида таъкидлади.

Бунда хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш талаб этилади.

Ушбу топшириқнинг ижросини таъминлаш чорасини кўриш Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга юклатилди.

"Тошкент шаҳри бу борада намуна бўлиши керак", деди Президентимиз.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади