
Ҳамид Найрободий: Эрон ва Ўзбекистон фуқаролари учун визаларни бекор қилиш энг тўғри йўл
Эроннинг Ўзбекистонга янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳамид Найрободий икки мамлакат фуқаролари учун визаларни бекор қилиш таклифи билан чиқди.

Ўзбекистон ва Украина ўзаро савдо айланмасини 1 миллиард долларга етказмоқчи
Икки мамлакат ўртасида кимё, нефть-кимё, металлургия, озиқ-овқат, фармацевтика, саноат кооперацияси соҳасида ва ахборот-коммуникация технологиялари секторида ҳамда машинасозлик, нефть ва газ ускуналарини ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази камбағалликни камайтириш бўйича пилот лойиҳани ишга туширди. Янги механизм Тошкент вилоятида синовдан ўтказилмоқда
Пилот лойиҳа 2019 йилда Нобель мукофоти совриндорлари Aбхижит Банержи, Эстер Дуфло ва Майкл Кремер методологиясига асосланган бўлиб, у дала тадқиқотлари орқали камбағалликни камайтириш самарадорлигини баҳолайди. Пилот лойиҳасининг биринчи натижалари:

Обид Ҳакимов: Aҳолининг қўлига пул бериш камбағалликдан чиқаришда яхши самара бермайди
Камбағалликдан ўзидан ўзи даромад билан чиқиб кетиш қийин. Масалан, кимгадир пул берсам, у ўз соҳаси, соғлиғи, уйидаги муҳит, фарзандлари соғлиғи ва таълимига эътибор қаратмаса, ўзини камбағалликдан чиқариш устида ишламаса, эртага яна камбағаллик қопқонига тушиб қолаверади. Шунинг учун, камбағалликни қисқартиришга комплекс ёндашиш керак, дейди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Ҳакимов.

Олтин қуймалар сотувга чиқарилди
Оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймалар махсус ҳимоя қадоқларида сотувга чиқарилади.

Республика бўйича энг қиммат палов Тошкент шаҳрида қайд этилди
Давлат статистика қўмитаси мамлакатимиз бўйича палов нархларини эълон қилди.

Ўзбекистон 11 та мамлакатга карам экспорт қилди
Жорий йилнинг 9 ойи давомида экспорт қилинган карамларнинг асосий қисми Сурхондарё вилояти ҳудудига тўғри келмоқда. Энг кўп карам экспорти Қозоғистон ва Россия давлатига амалга оширилган.

Биржада шакар ва пахта ёғининг нархи тушди
Ўтган ҳафтада Биржада пахта ёғининг нархи 4,4%га, шакар эса 9,7%га пастлади. Биржанинг цемент бозорида нархларнинг пасайиш тенденцияси сақланиб қолмоқда. АИ-80 маркали автомобиль бензиннинг кунлик ўртача нархлари кўтарилди.

Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги халқаро мукофот совриндорига 50 минг АҚШ доллари берилади
Мукофот 2 йилда бир марта 3 йўналиш бўйича берилади. Мукофотга сазовор бўлганларга 50 минг АҚШ доллари эквивалентидаги бир марталик пул мукофоти топширилади.

Марказий банк жорий ҳафта учун валюта курсларини эълон қилди
Марказий банк 3 ноябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси кўтарилди, евро ва қозоқ тенгиси пастлади.

Янги тартиблар, оширилаётган маошлар ва бекор бўлаётган имтиёзлар: 1 ноябрдан нималар ўзгарди?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига кўп йиллик ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади.

Ўзбекистонга хориждан 82 та электромобиль импорт қилинган
Ўтган йилга нисбатан Ўзбекистонга жорий йилда хориждан кўпроқ автомобиль келтирилган. Энг кўп автомобиль Хитойдан импорт қилинган.

Инқироз ичидаги инқироз: COVID-19 ва халқаро миграция
Европа меҳнат муҳожирлари орасида энг жозибадор манзил ҳисобланади. 2019 йил ҳолатида минтақа 82 миллион муҳожирни қабул қилган бўлиб, ундан кейинги ўринларни Шимолий Америка (59 миллион), Шимолий Африка ва Ғарбий Осиё мамлакатлари (49 миллион) эгаллаган.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги нима учун гўшт нархи ошганини эълон қилди
Сентябрь ойида гўшт маҳсулотларининг нархида ўсиш кузатилди. Гўшт нархининг ўзгаришига ем-хашак базасининг мавсумий камайиши, Қозоғистондан қорамол импортининг қисқариши, август ойида гўшт маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши сабаб бўлган.

1 АҚШ доллари қарийб 12 сўмга пастлади
Марказий банк 27 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси пасайди, евро ва қозоқ тенгиси кўтарилди.

Ер музлаткичдек келадиган астероид билан тўқнашиш хавфи остида
Америкалик астрофизик Нил Деграсс Тайсоннинг ёзишича, Ерга 2018VP1 астероиди соатига 25 миль (40 минг км) тезлик билан яқинлашмоқда.

Ички ишлар органлари ходимлари қандай ҳолатларда фуқароларнинг автомобилидан мажбурий фойдаланишлари мумкин
Ички ишлар органлари ходимлари фуқароларнинг автомобилидан мажбурий фойдаланганида транспорт воситасидан фойдаланилганлиги фактини тасдиқловчи ҳамда ундан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжат берилади.

Ҳудудларни ривожлантириш учун 1,5 трлн сўм ажратилади
Ушбу маблағлар ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари, биринчи навбатда, аҳолиси нисбатан зич жойлашган ва қамров даражаси паст бўлган аҳоли яшаш пунктларида ҳамда янги барпо этилаётган массивларда қурилади.

Картошка, пиёз, сабзи, гуруч маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди
Аҳолининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш ҳақидаги қарорга кўра картошка, пиёз, сабзи, гуруч маҳсулотларининг республика бўйича жами захира ҳажми 795 минг тонна этиб белгиланди.

Шавкат Мирзиёев гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар маҳсулотларининг нархи кескин ошганини танқид қилди
Кейинги йил майгача ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимида ҳудуд аҳолисининг гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжи, бу маҳсулотларни қачон, қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоб бўлади.

Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот етиштириш кўпайтирилади
Август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари пахта ва ғалла майдонларидан қисқартирилган, такрорий экин сифатида ғалладан бўшайдиган ва бошқа ер майдонларига жойлаштирилади.

Ички ишлар ходими фуқароларнинг паспортини текширишга ҳақлими?
Ички ишлар органи ходими хизмат вазифасини бажараётган вақтида фуқароларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текширишга ҳуқуқига эга.

Ўзбекистон космосдаги сунъий йўлдошлар орқали кузатувдан фойдаланиб, ноқонуний қурилмаларни тезкор аниқлашни йўлга қўяди
15 октябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда мамлакатимизда ер ажратиш ва давлат кадастри соҳасида коррупцияга йўл очиб берилгани Президент томонидан кескин танқид қилинди. Соҳада ўзгаришлари кутилмоқда.

Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиққанини эълон қилди
Президент Сооронбай Жээнбеков: Мен учун Қирғизистонда тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимизнинг бирлиги ва жамиятдаги осойишталик ҳамма нарсадан устундир. Мен учун ҳар бир ватандошимнинг ҳаётидан азизроқ нарса йўқ.