Барча янгиликлар

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси тушди
Марказий банк 5 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Uzcard’нинг банкларга 0,25 фоизли комиссия белгилагани бўйича ўрганиш ўтказилади
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Uzcard’нинг банкларга 0,25 фоизли комиссия белгилагани бўйича ўрганиш ўтказмоқчи эканлигини билдирган.

Ўзбекистон бензин нархи арзонлади
3 май кунидан Аи-80 маркали автомобиль бензинининг нархи 500 сўмга арзонлади.

Шавкат Мирзиёев мутасадди раҳбарлар билан қишлоқ хўжалиги майдонларини қайта фойдаланишга киритиш масалаларини муҳокама қилди
3 май куни Шавкат Мирзиёев Мирзаобод туманида ҳукумат аъзолари, мутасадди раҳбарлар билан қишлоқ хўжалиги майдонларини қайта фойдаланишга киритиш, шикаст етган йўл ва кўприкларни таъмирлаш масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев ўз уйларига қайтган одамлар билан мулоқотда бўлди (фото)
3 май куни Сардоба туманидаги Қўрғонтепа маҳалласи аҳолиси ўз уйларига қайта бошлади. Шавкат Мирзиёев маҳалладаги хонадонларда бўлиб, хонадон эгаларидан ҳол-аҳвол сўради.

Шавкат Мирзиёев сув омборида олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди (фото)
3 май куни Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омбори ҳудудида амалга оширилаётган тиклаш-таъмирлаш ишларини кўздан кечирди ва олиб борилаётган ишлар юзасидан кўрсатмалар берди.

Шавкат Мирзиёев Гулистонга эвакуация қилинган одамлар билан учрашди (фото)
Шавкат Мирзиёев Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан учрашиб, сўнгра Тошкентга қайтди.

Сирдарёда Шавкат Мирзиёев иштирокида юз берган фавқулодда ҳодиса юзасидан йиғилиш ўтказилди
Йиғилишда фавқулодда ҳодиса ва унинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинди, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Шавкат Мирзиёев: Қурилиш, таъмирлаш ва янги уйлар барпо этиш бўйича халқ билан масалаҳатлашиб иш тутамиз (фото)
Шавкат Мирзиёев Сардоба туманидаги сув тошқинига дуч келган маҳалаларни бориб кўрди. Ўз маҳалласига қайтган одамлар билан мулоқотда бўлиб, талафот кўрган жойларда турмуш шароитлари тез кунларда тикланиши, аҳолига ҳар томонлама кўмак берилишини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборига бориб, тўғонни тиклаш ишларини кўздан кечирди (фото)
Сардоба сув омборида тиклаш ишлари куну тун ташкил қилинган, юзлаб қурилиш ва бошқа махсус техникалар тинимсиз ишламоқда.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун аҳолига имтиёзли шартларда ер ажратилади
Қишлоқ хўжалиги кооперацияларида иштирок этадиган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилалар тоифасига кирувчи ҳар бир оила парранда боққан даври учун Жамоат ишлари жамғармасидан қўшимча 500 минг сўмдан рағбатлантирилади.

Хусусий пудрат ташкилотларига кафиллик ва компенсация берилади
Хусусий пудрат ташкилотларига кафиллик ва компенсация квартиралар майдонининг белгиланган меъёрларини инобатга олган ҳолда кўп квартирали уй-жойлар қурилганда берилади.

Ипотека кредитларининг энг кўп миқдорлари оширилди
Янги тартиб доирасида аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари (шу жумладан, бугунги кунга қадар ажратилган ипотека кредитлари) муддати 15 йилдан 20 йилгача узайтирилади.

Шавкат Мирзиёев: Бу ҳеч ким кутмаган синов. Шароит яхши бўлмагунча биронта раҳбар кетмайди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятида бўлиб турибди. Президент оқсоқоллар, маҳалла раислари ва нозирларига одамларни йиғиб, уйларга, палаткаларга жойлаштириб, озиқ-овқат билан таъминлаб, маҳаллама-маҳалла саранжом қилишни топширди.

ФВВ: Сардобадаги сув оқими Арнасой кўлига йўналтирилди
Эвакуация қилинган аҳоли учун ниқоб, антисептик восита ва қўлқоплар тарқатилди. Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган.

Шавкат Мирзиёев Сардоба туманига етиб борди
Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиқиши натижасида сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда. Президент ҳолат билан танишиш мақсадида Сардоба туманига ташриф буюрди.

ФВВ Сардоба сув омборидан сув чиқиши бўйича қўшимча маълумот берди
Сардоба туманидан 11598 нафар аҳоли эвакуация қилинган. Сув босиш хавфи бўлган “Қуйтош”, “Ота юрт”, “Бирлик” МФЙларидан ҳам аҳолини эвакуация қилиш режалаштирилмоқда. Воқеа жойига республика ҳукумати раҳбари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар бошқармалари, Миллий гвардия (МГ) ва бошқа тегишли ташкилотлар раҳбарлари етиб борган.

Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 1,7 фоизни ташкил қилди
2020 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида озиқ-овқат маҳсулолари нархлари даражаси 7,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 2,4 фоиз ва хизматлар 1,8 фоизга ошди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда тадбиркорлик иқлимини ўрганиш бўйича сўровнома ўтказмоқда
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда бизнес иқлимини ўрганиш бўйича тадбиркорлар ўртасида ҳар ой ўтказилади.

Сардоба сув омборидан сув чиқиши натижасида аҳоли эвакуация қилинмоқда
1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба” сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши натижасида Қўрғонтепа аҳолиси эвакуация қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёев жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича топшириқ берди
2020 йилдан кириш имтиҳонлари жами 5 та – учта мажбурий ва иккита мутахассислик фани бўйича ўтказилиши белгиланган эди. Лекин карантин шароити ёшларнинг имтиҳонга тўла тайёргарлик кўриш имкониятини ҳам чеклади. Президент Шавкат Мирзиёев қолган қисқа вақтдан унумли фойдаланиш имкониятини яратиш мақсадида, жорий йилда имтиҳонларни соддароқ шаклда ўтказиш бўйича масъулларга топшириқ берди.

Президент Халқ қабулхонаси ёрдами билан кўмакка муҳтож ёшларга иссиқхона қуриш учун ер берилди
Президент Халқ қабулхонасига келиб тушган кўплаб мурожаатлар асосида Косонсой туманидаги 28 гектар ер майдони 220 нафар кам таъминланган, кўмакка муҳтож ёшларга 8 сотокдан бўлиб берилди.

“Прописка” умуман истеъмолдан чиқарилади, чекловлар эса бекор бўлади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

Республика махсус комиссиясининг карантин чораларини юмшатиш бўйича қарори чиқди
30 апрелдан бошлаб, белгиланган вақт оралиғида шахсий ва хизмат енгил автотранспорт воситалари йўловчилар билан бирга, шу жумладан велосипед ва мототранспортларда махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга рухсат берилди.