14 октябрь, чоршанба08:06Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 1,7 фоизни ташкил қилди

2020 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида озиқ-овқат маҳсулолари нархлари даражаси 7,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 2,4 фоиз ва хизматлар 1,8 фоизга ошди.

1 дақиқа ўқиш135 марта ўқилди

Ўзбекистонда 2020 йил апрель ойида истеъмол нархлари ва тарифларнинг ой двомида ўртача ўсиш суръати 1,7 фоизни ташкил этди.

Эксперт Бахтишод Ҳамидовнинг инфляция ҳақида ўзига хос фикри

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, 2020 йилнинг январь—апрель ойларида давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,5 фоизга кўтарилган. Йиллик даврда эса (2019 йилнинг апрелига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,5 фоизни ташкил этган.

Йирик гуруҳлар кесимидаги нархларнинг ўзгаришига кўра, нархлар ват арифларнинг ошиши бўйича етакчилик ўтган ойлардаги каби озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлди. Апрель ойида нархлар 3,3 фоизга кўтарилиб, ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 0,7 фоизга, хизматлар эса 0,3 фоизга ошган.

Умумий ҳисобда, 2020 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида озиқ-овқат маҳсулолари нархлари даражаси 7,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 2,4 фоиз ва хизматлар 1,8 фоизга ошди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади