14 октябрь, чоршанба08:05Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Коронавирус "шоколад" бозорига зарба берди

Шоколаднинг асосий истеъмолчиси ҳисобланган Европада йил охирига қадар какаони қайта ишлаш 3 фоизга тушиши мумкин.

1 дақиқа ўқиш98 марта ўқилди

Жаҳон шоколад саноати жиддий муаммоларга дуч келди. Коронавирус пандемияси туфайли қандолат маҳсулотларига талаб кескин тушиб кетди, бу эса ишлаб чиқаришнинг барча босқичларида қийинчиликларга олиб келди.

Шоколаднинг асосий истеъмолчиси ҳисобланган Европада йил охирига қадар какаони қайта ишлаш 3 фоизга тушиши мумкин. Шимолий Америкада эса таҳлилчилар 5,3 фоизга пасайишини тахмин қилишмоқда. Энг катта пасайиш Осиёда бўлиши кутилмоқда, таҳлилчилар ушбу минтақада какаони қайта ишлаш 9 фоизга камайиши юз бериши мумкин, деб ҳисобламоқда.

Осиё минтақасидаги бундай кескин қисқариш, сўнгги йилларда ортиб борган талаб, йирик ишлаб чиқарувчилар қайта ишлаш қувватини оширишга ҳаракат қилганлиги билан боғлиқ.

Какао етиштириш бўйича жахон етакчилари Кот-д’Ивуар ва Гана ўз маҳсулотларига қўшимча нарх белгилаган. Бундан мақсад талаб ва нархларнинг пасайиши натижасида етказилган зарарни қоплашдир.

"Шоколадга бўлган талаб нархларнинг кўтарилиши ва иқтисодий кўрсаткичларнинг кескин камайиши натижасида тушиб кетади. Инқирознинг таъсири иккинчи чоракда янада кучлироқ сезилади", дейди JSG Commodities вице-президенти Эрик Бергман.

Йил бошидан бери Нью-Йорк фонд биржасида сотиладиган какао фючерслари 9,9 фоизга тушган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади