Ломбардлар фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида Низом лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди
Низом истеъмолчиларга маълумот бериш тартиби, муддати ўтган қарздорлик келиб чиққан тақдирда нобанк кредит ташкилотининг қаздорлар билан ўзаро муносабатларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.

“Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низом лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди
Молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Марказий банкнинг “Молиявий хизматлар истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда микрокредит ташкилотлари ва ломбардларнинг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низоми лойиҳаси ишлаб чиқилиб, www.regulation.gov.uz порталига жойлаштирилди.

Марказий банк 2020 йил учун инфляция прогнозини маълум қилди
Мазкур ҳужжат молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий тамойиллар ва молиявий хизматлар кўрсатиш жараёнида микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар риоя қилиши зарур бўлган талабларни камраб олади.
Низом истеъмолчиларга маълумот бериш тартиби, муддати ўтган қарздорлик келиб чиққан тақдирда нобанк кредит ташкилотининг қаздорлар билан ўзаро муносабатлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
Ҳужжат лойиҳаси билан батафсил ушбу ҳавола орқали танишишингиз ҳамда таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.



