# Инфляция

Пул қадри ёки қадрсизланиши нималарга боғлиқ?
Миллий валютанинг қадрсизланиши импорт қилинадиган истеъмол товарлари нархининг ошишига сабаб бўлади ва бу импорт инфляциясини келтириб чиқаради.

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Ушбу қарор реал фоиз ставкалар ижобийлигини сақлаб қолиш, юзага келган вақтинчалик инфляцион хатарлар фонида, иқтисодий фаолликни янада рағбатлантириш учун қулай шароитларнинг яратилиши ва ўрта муддатли даврда инфляция динамикасининг янада секинлашиши ўртасидаги мувозанатни таъминлашга қаратилган.

Инфляция даражаси сентябр ойида Ўзбекистонда 1,4 % ташкил этди
Сўнги бир ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 2,2%, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,0%, ва аҳолига пуллик хизматлар тарифи ойига ўртача 0,5% га ошди.

Август ойида инфляция даражаси 0,5% даражасида бўлиши кутилмоқда
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, август ойида озиқ-овқат маҳсулотлари 0,3 фоизга, ноозиқ-овқат товарлари 0,8 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар бир ой ичида 0,4 фоизга қимматлашди.

Давлат улушига эга ўнта банкнинг фоиз ставкалари инфляцияга қарши сиёсат билан уйғунлашган ҳолда пасайтирилади
9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда давлат улушига эга ўнта банкда трансформация жараёнини ўз вақтида амалга ошириш кераклиги таъкидланди.

Май ойида нархларнинг ўсиши секинлашди
Май ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,3 фоизни ташкил этди.

Марказий банк илк марта турмуш даражаси ва инфляция ҳақида маълумот берди
Марказий банк аҳоли ўртасида харажатлар ва даромадлар бўйича сўров ўтказиб, уларга инфляциянинг таъсирини ўрганди. Кам даромадли аҳоли харажатларининг катта қисми озиқ-овқат, кам қисми таълим ва транспорт каби хизматларга сарфланган.

Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 1,7 фоизни ташкил қилди
2020 йилнинг дастлабки тўрт ойи давомида озиқ-овқат маҳсулолари нархлари даражаси 7,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 2,4 фоиз ва хизматлар 1,8 фоизга ошди.

Ўзбекистонда март ойида нархлар 1,3 фоизга ошди
Озиқ-овқат маҳсулотлари 1,9% га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари-0,9% га, хизматлар эса 0,8% га ўсди.

Марказий банк 2020 йил учун инфляция прогнозини маълум қилди
Ўзбекистонда 2020 йил учун инфляциянинг базавий прогнози 12 - 13,5 фоиз даражасида белгиланган. Бу Марказий банк маълумотида кўрсатиб ўтилган.
Эксперт Бахтишод Ҳамидовнинг инфляция ҳақида ўзига хос фикри
Қуйида Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази ижтимоий-иқтисодий ривожланиш соҳасидаги тадқиқотлар сектори катта илмий ходими Бахтишод Ҳамидовнинг мазкур масала бўйича билдирган фикри билан танишишингиз мумкин.

Ўзбекистонда октябрь ойида инфляция даражаси 1,5 фоизни ташкил этди
2019 йилнинг октябрида ўртача истеъмол нархлари даражасининг ой давомидаги ўсиш суръати 1,5 фоизни ташкил этди.