14 октябрь, чоршанба10:43Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Давлат улушига эга ўнта банкнинг фоиз ставкалари инфляцияга қарши сиёсат билан уйғунлашган ҳолда пасайтирилади

9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда давлат улушига эга ўнта банкда трансформация жараёнини ўз вақтида амалга ошириш кераклиги таъкидланди.

1 дақиқа ўқиш118 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 июнь куни миллий иқтисодиёт барқарорлигини таъминлашга доир долзарб масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Шавкат Мирзиёев жорий йил иқтисодиётда ўсиш суръатларини таъминлаш учун 8 та асосий йўналишни кўрсатиб ўтди

Маълумки, банк тизимида катта ислоҳотлар белгиланган. Йиғилишда бу чораларни жадаллаштириб, давлат улушига эга ўнта банкда трансформация жараёнини ўз вақтида амалга ошириш, фоиз ставкаларини инфляцияга қарши сиёсат билан уйғунлашган ҳолда пасайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Жорий йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш бўйича Бош вазир ўринбосарларига топшириқлар берилди.

Пандемия шароитида экспортни ошириш ва валюта тушумларини таъминлаш жуда долзарб масала. Ташқи бозорларда талабнинг кескин камайиши экспортчи корхоналаримизга жиддий таъсир қилмоқда.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига экспорт кўрсаткичини 2019 йилгидан кам бўлмаган миқдорда таъминлаш бўйича қўшимча чоралар кўриш юзасидан топшириқлар берилди.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади