14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун банк филиалларига 500 млрд. сўм етказилди

Кредит маблағлари қарз олувчилар томонидан эркин тарзда тузилган шартномаларга асосан маҳсулот ва ускуна етказиб берувчи нинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

1 дақиқа ўқиш219 марта ўқилди

Президентининг ПҚ-4720-сонли қарорига асосан “Агробанк”, “Микрокредитбанк” ва Халқ банкига ЎзТТЖ томонидан ажратилиши кўзда тутилган 1 трлн. сўмдан, биринчи босқичда 500 млрд. сўм миқдордаги ресурс ажратилди ҳамда мазкур банкларнинг жойлардаги филиалларига етказилди.

Жорий йилнинг 1 июнидан:

  • маҳсулотларни етказиб берувчи (хизматлар кўрсатувчи) таъминотчилар рўйхатини тасдиқлаш амалиёти бекор қилинади (фақат наслли чорва моллари (қорамол, қўй, эчки) етказиб берувчилар рўйхати уларнинг етарлича имкониятлари мавжудлиги инобатга олинган ҳолда тасдиқланиши);
  • туман сектори раҳбарлари ўзларига бириктирилган ҳудудларда тадбиркорлик ташаббусларини ўрганган ҳолда тавсиянома беради;
  • базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баробаригача кредит ажратишга вилоят марказлари томонидан хулоса берилиши талаб этилмаган ҳолда, туман (шаҳар) марказларининг хулосалари асосида туман (шаҳар) ҳокимларининг биринчи ўринбосари ва тегишли банк филиали бошқарувчиси томонидан белгиланган тартибда маъқулланади;
  • кредит маблағлари қарз олувчилар томонидан эркин тарзда тузилган шартномаларга асосан маҳсулот ва ускуна етказиб берувчи (хизмат кўрсатувчи)нинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилиши белгиланди.

Дастурлар доирасида кредитлар туман Марказлари томонидан хулосалар ҳудуд учун белгиланган ресурс маблағлари доирасида берилиб, дастур доирасида ажратиладиган маблағларнинг:

– 70 фоизи кафолатланган янги иш ўринлари яратишни кўзда тутувчи кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларига,

– 30 фоизи устувор равишда уй шароитида ўзини ўзи банд қилиш, хусусан, аҳолининг томорқасидан унумли фойдаланиш ҳамда уй шароитида ҳунармандчиликни ривожлантиришга йўналтириш мўлжалланмоқда.

Кредитлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ва камбағалликни қисқартиришда ҳиссаси юқори бўлган (устувор равишда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ишсиз фуқароларни даромадли меҳнат ҳамда янги иш ўринлари билан банд қилишга қаратилган) лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилишига ҳамда ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ва самарадорлиги таъминланишига алоҳида эътибор қаратилади.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади