14 октябрь, чоршанба13:07Тошкент +23°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Май ойида нархларнинг ўсиши секинлашди

Май ойида Ўзбекистонда инфляция даражаси 0,3 фоизни ташкил этди.

1 дақиқа ўқиш33 марта ўқилди

2020 йилнинг май ойида истеъмол нархлари ва тарифларининг ой давомидаги ўртача ўсиш суръати 0,3 фоизни ташкил этди.

Мева ва сабзавот нархларининг ўзгаришини ҳисобга олмаганда, ушбу кўрсаткич даражаси 1,0 фоизни ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ўзбекистонда апрель ойида инфляция 1,7 фоизни ташкил қилди

2020 йилнинг январь-май ойлари давомида истеъмол бозоридаги нархлар ва тарифлар ўртача 4,8 фоизга кўтарилди.

Йиллик даврда эса (2019 йилнинг майига нисбатан) товарлар ва хизматлар нархларининг ўртача ўсиш суръати 14,0 фоизни ташкил этди.

Ўртача ойлик ИНИ ўсишини ҳисоблаш натижаларига кўра, 2020 йилнинг январь-май ойларида ушбу кўрсаткич 0,9 фоизни, 2019 йилнинг шу даврида эса 1,2 фоизни ташкил этган.

Бозорларнинг янги мева-сабзавот маҳсулотлари ҳосили билан тўйинганлиги сабабли, ушбу товарлар гуруҳи умумий нархларининг пасайишига олиб келиб, натижада жорий йилнинг май ойида озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 99,8 фоизни ташкил этди.

Ой давомида ноозиқ-овқат маҳсулотлар нархлари 0,6 фоиз, хизматлар 0,8 фоизга ошган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади