14 октябрь, чоршанба09:00Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Иқтисодиёт ва бизнес

Uzcard’нинг банкларга 0,25 фоизли комиссия белгилагани бўйича ўрганиш ўтказилади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Uzcard’нинг банкларга 0,25 фоизли комиссия белгилагани бўйича ўрганиш ўтказмоқчи эканлигини билдирган.

1 дақиқа ўқиш221 марта ўқилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бозорда устун мавқега эга бўлган Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан тижорат банкларидан олинадиган омонатлар хизмати комиссиясини ўрнатилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганади.

Аввал Ягона умумреспублика процессинг маркази Uzcard’нинг 1 майдан бошлаб онлайн омонатлар бўйича банклардан 0,25 фоиз миқдорида тўлов олишини маълум қилгани ва бу ҳақда аксионерлик-тижорат банкларига тегишли хат юборгани хабар қилинган.

Онлайн омонатлар ва онлайн конверсия хизматларини оммалаштириш мақсадида улар бўйича тўловларни 2018 йил 6 сентябрдан бекор қилганди. Кейинчалик ушбу чоралар 2019 йил учун ҳам узайтирилган, бироқ энди компания банкларнинг ушбу имтиёзлардан бошқа тижорий мақсадлардан фойдаланиш ҳолатлари учрагани туфайли комиссия нархини 0,25 фоизга кўтариб қўйди.

Uzcard 2-3 ой давомида транзакцияларни ўрганган ва банкларнинг давлат олдидаги солиқ тўловларини ва комиссияларни четлаб ўтиш ҳолатларига дуч келган.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади