Барча янгиликлар

Сирдарёда уй-жойига зиён етган аҳоли учун кўп қаватли уйлар қурилади
Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида сув босган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида 2020−2021 йиллар давомида 50 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади.

Меҳмонхоналар айрим талаблар асосида хизмат кўрсатишига рухсат берилди
Республика махсус комиссиясининг қарори билан меҳмонларни номерларга жойлаштиришда оилавий меҳмонлар сони 3 нафардан, бошқа меҳмонлар сони 2 нафардан ошмаслиги лозимлиги белгиланди.

Картошка етиштирувчи фермер хўжаликларига 12 ой муддатгача тижорат кредитлари ажратилади
“Республикада картошка етиштиришни кенгайтириш ва уруғчилигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, картошкачиликка ихтисослаштириладиган туманларда картошкачилик кластерлари ва кооперациялари ташкил этилади.

"Яшил" ҳудуд деб баҳоланган вилоятлардан чекловлар олиб ташланади
"Яшил" ҳудудларда парк ва истироҳат боғлари фаолиятига ҳамда автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатланишига рухсат берилади. Айни вақтгача 3 та вилоят "яшил" ҳудудга киритилган.

Тошкент шаҳри ва икки вилоят "сариқ" ҳудудга киритилди
"Сариқ" тоифадаги ҳудудда охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган. Ушбу ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.

Республика махсус комиссияси: 8 майдан карантин чекловлари босқичма босқич бекор қилинади
Карантин чекловлари 8 майдан бошлаб учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма босқич бекор қилиб борилади.

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида нималар кўрилади?
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 11 май кунига белгиланди. Ялпи мажлисда 20 та масала, шу жумладан, 10 та Қонун кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Россиянинг Selectel булутли провайдери Ўзбекистон бозорига чиқади
Ўзбекистон Selectel булутли платформаси маҳаллийлаштирилган илк мамлакат бўлди.

Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган 10 нафар бемор оғир аҳволда
Бугун, 6 май куни 46 фуқаро тўлиқ соғайиб, реабилитация марказларига ўтказилди. Шифохонада даволанаётган беморларнинг 10 нафари оғир аҳволда.

Камида 1000 та иш ўринли янги тикувчилик-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ташкил этилади
“Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармонига кўра, янги тикувчилик-тўқимачилик ишлаб чиқариши, қоида тариқасида, машҳур халқаро брендлар маҳсулотларини реализация қилиш ва камида 1000 та иш ўрнини ташкил этишга мўлжалланган бўлиши лозим.

Айрим импорт қилинадиган товарлар божхона божи тўлашдан озод қилинди
Импорт қилинадиган айрим хомашё ва материаллар 2022 йил 1 январга қадар божхона божи тўлашдан озод қилинди. Шунингдек, 2020 йил 1 майдан 31 декабрга қадар қўшилган қиймат солиғини қайтаришнинг соддалаштирилган тартиби амал қилади.

Тошкент давлат транспорт университетининг академик лицейи ташкил этилади
Университет жойлашган ҳудудда 2020-2022 йилларда янги ўқув биноси, талабалар турар жойи ва ахборот-ресурс маркази бинолари қурилади.

Ўзбекистонда янги университет ташкил этилди
Ўзбекистон Президенти қарори билан Тошкент давлат транспорт университети ташкил этилди. Университетда ўқув жараёни 2020/2021 ўқув йилидан бошланади.

Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда стикерлар бекор қилиниб, шахсий автомобиллардан фойдаланиш мумкин бўлади
Эпидемиологик вазият яхшилангани сари чекловларни бекор қилишни давом эттирамиз. Аксинча, вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тиклаймиз, деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев: Сардобадаги сув тошқинида 4 нафар фуқаромиз ҳалок бўлган, 1 нафари бедарак йўқолган
Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро зудлик билан хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинди. Ҳозиргача 4 нафар фуқаромизнинг табиий офат оқибатида ҳалок бўлгани, 1 нафари бедарак йўқолгани аниқланди, деди Президентимиз.

Ўзбекистонда карантин режими аста-секин юмшатилади
Эпидемиологик вазият ижобий томонга ўзгарганидан фойдаланиб, биз иқтисодиётимизда карантин режимини аста-секин юмшатмасак бўлмайди. Чунки бу тартиб иқтисодиётимиз ривожига ва аҳолимиз ҳаётига жуда катта салбий таъсир қилмоқда, деди Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида.

“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида Самарқанд давлат университети жамоаси ҳам фаоллик кўрсатмоқда
Самарқанд давлат университети жамоаси аҳолига кўрсатилаётган хизматлар эвазига ишлаб топилган маблағлар ҳисобидан Самарқанд шаҳридаги йигирмадан зиёд маҳаллаларда истиқомат қилувчи оилаларга зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди.

Ўзбек гилоси Россия бозорларида 7,3 АҚШ доллардан сотилмоқда
Ўзбек гилоси Россияда 7,3 АҚШ долларга сотилмоқда ва меваларга бўлган талаб ошиб кетган.

Марказий банк пластик карталардаги маблағларни хавфсиз сақлаш бўйича тавсия берди
Савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида тўловни амалга ошириш жараёнида бегона шахсларга шахсий ПИН-код рақамингизни ҳам ошкор қилмаслигингизни тавсия этилмоқда.

Вилоятларда қуёш фотоэлектр ва шамол электр станциялари қурилади
Шавкат Мирзиёев 4 май куни ёқилғи-энергетика тармоғида самарадорликни ошириш, энергия сарфини оптималлаштириш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда вилоятларда қуёш фотоэлектр ва шамол электр станциялари қуришга доир масалалар кўриб чиқилди.

Сардобадаги сув тошқинида икки нафар Миллий гвардия ходими оқиб кетган
1 май куни Сардоба сув омборидан сув чиқиши оқибатида тошқин юзага келган. Тезкор гуруҳи таркиби эвакуация қутқарув ишларига жалб қилинган

ФВВ: Зарарланган ҳудудларда тўпланган 70 та уй ҳайвони кўмилди
Сирдарё вилоятининг сув босган ҳудудларида фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб бориляпти. Айни вақтда Оқолтин туманидаги “Аҳиллик”, “Қўрғонтепа” ва “Сардоба” қишлоқлари ва Мирзаобод туманидаги “Балиқчилик" қишлоғи дезинфекция қилинмоқда.

Наманган вилоятидан 450 миллион доллардан ортиқ маҳсулотлар экспорт қилинади
Май-июнь ойларида Наманган вилоятидан қиймати 20 миллион долларга яқин гилос экспорти амалга оширилади.

Қайси банкдан долларни арзонроқ нархда сотиб олиш мумкин?
Бугун АҚШ долларини иккита банкдан арзонроқ олишингиз ёки аксинча учта банкдан бирида қимматроққа алмаштиришингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 1 АҚШ доллари 5 майдан 10 129,39 сўмни ташкил қилмоқда.