14 октябрь, чоршанба10:43Тошкент +22°

Иқтисодий газета · Биржа · 1994 йилдан буён

МБ курси
USD11 913,35▲ 14,26EUR13 328,66▲ 30,24RUB142,39▲ 0,86CNY1 779,76▲ 1,87GBP15 779,23▲ 35,54JPY75,32▲ 0,29KRW8,89▼ 0,04CHF14 312,05▲ 29,14KZT26,51▲ 0,11
Жамият

ФВВ: Зарарланган ҳудудларда тўпланган 70 та уй ҳайвони кўмилди

Сирдарё вилоятининг сув босган ҳудудларида фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб бориляпти. Айни вақтда Оқолтин туманидаги “Аҳиллик”, “Қўрғонтепа” ва “Сардоба” қишлоқлари ва Мирзаобод туманидаги “Балиқчилик" қишлоғи дезинфекция қилинмоқда.

1 дақиқа ўқиш246 марта ўқилди

Сирдарё вилоятининг сув босган ҳудудларида фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирлар жадаллаштирилмоқда. Бу ҳақда Фавқулотда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

ФВВ: Сардобадаги сув оқими Арнасой кўлига йўналтирилди

Хусусан, ушбу ҳудуддаги қабристонлар, канализация тизимлари, сув тозалаш иншоотлари ўрганилиб, дезинфекция ишлари амалга оширилмоқда.

Айни вақтда Оқолтин туманидаги “Аҳиллик”, “Қўрғонтепа” ва “Сардоба” қишлоқлари ва Мирзаобод туманидаги “Балиқчилик" қишлоғи дезинфекция қилинмоқда.

Зарарланган ҳудудларда тўпланган 70 та уй ҳайвони санитария қоидаларига мувофиқ кўмилган.

Фавқулодда вазиятлар, Мудофаа вазирликлари ва Миллий гвардия ходимлари ҳудудларни тўпланган қолдиқлардан тозалаш тадбирларини олиб бормоқдалар.

"1 майдан бошлаб Фавқулодда вазиятлар вазирлигида фаолияти йўлга қўйилган «1205» тезкор алоқа рақамига 5609 марта қўнғироқ бўлган. Шулардан 4861 нафар фуқаро фавқулодда вазият оқибатлари бўйича маълумотлар сўраб, мурожаат этган. Шунингдек, уларнинг 287 нафари озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар масаласида ёрдам сўраган. Мурожаатчилардан 199 нафари кўнгилли қутқарувчи сифатида фавқулодда вазият ўчоғига бориш истагини билдирган", дейилади хабарда.

Ўзб
↑↓ танлашEnter очишЁзишни бошланг — натижалар дарҳол чиқади